UZ

Сўнгги янгиликлар

20:52Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди  0 20:21Индзаги Б Серия клубига бош мураббий бўлди  1 20:01"Ливерпуль" Малик билан музокараларни бошлади  0 19:39Рамос: "Беш йилдан кейин Мбаппе 4-5 та "Олтин тўп"га эга бўлади"  9 19:15Ди Мария: "Бока Хуниорс" мухлисларининг ҳуштакбозлиги? Бу – футбол, ҳаммасини тушунамиз"  0 18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  8 18:21Роналду Трампга дастхати туширилган либосини ҳадя қилди  9 17:53"Сурхон" жароҳат олган ҳужумчисининг ҳолати ҳақида маълумот берди  2 17:25"Тоттенхэм" МЮ футболчисига қизиқиб қолди  0 16:58Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади  8 16:41"Футбол олами". "Машъал"дан 4:0, "Насаф" марказий ўйинда ғалаба қозонди, Тошкент дербисида дуранг — 12-тур ҳақида батафсил   0 16:29Неймарнинг отаси: "Ўғлимни ҳар куни карнавалда деб ўйлашни бас қилинг"  3 16:00Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг нархи ошди  9 15:47Коул Палмер қимматбаҳо соат сотиб олди  1 15:21"Бавария" "Барселона" хавбекига қизиқиш билдирмоқда  0

Даврон Файзиев: “Бугун бизни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмас эди” Янгиликлар

Даврон Файзиев: “Бугун бизни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмас эди”

“Сўғдиёна” – “Андижон” (1:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Даврон Файзиев қатнашди.
“Бугунги ички ишлар ходимлари байрами билан барча ИИВ ходимларини табриклайман. Бугун бизни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмас эди. Шу боис сўнгги учрашувга тушгандек ҳаракат қилдик. Йигитларимга умуман курашларда мағлуб бўлмаслик кераклигини таъкидладим. “Бунёдкор”га қарши кўрсатган ўйинимизни намойиш эта олмаслигимизни билардим. Сабаби майдонлар сифатининг фарқи бор эди”, - деб гап бошлади Файзиев.

- Бугун биз фақат натижа учун ўйнадик. “Андижон”нинг хатоларидан унумли фойдаланишга уриндик. Шукурки битта гол уриб ғалаба қозондик. Насиб бўлса олий лигада қолиш вазифасини бажара оламиз. Охиригача курашамиз. “Пахтакор”га қарши Тошкентда муносиб қаршилик кўрсатиш учун борамиз. Ҳолатимиз шундайки рақиб танлай олмаймиз. Барча баҳсда ғалаба учун ўйнаймиз.

- Мақсадларимиз жуда катта. Жамоа ҳар йили олий лигада қолиш учун курашмасдан юқори ўринларда юришини истайман. Ҳар бир мураббий чемпион бўлишга, ОЧЛда ўйнашни орзу қилади. Бунинг учун кучли жамоа бўлиши керак. Барча шогирдларимдан кўнглим тўқ. Жамоани олий лигада олиб қолишни ва футболчиларни сақлаб қолишга уринамиз.

- Тўғрисини айтсам мен “Реал” мухлисиман. Ёшлигимдан шу жамоага бефарқ эмасман. Оғир даврларни бошдан кечирган вақтда ҳам мухлислик қилганман, бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Бугун "Реал" ғалаба қозонса жуда ажойиб бўларди, - дейди Даврон Файзиев. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика