UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   3 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  2 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  1 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1

Даврани кенгроқ олинг, кучлилар қолиб кетмоқда! Янгиликлар

Даврани кенгроқ олинг, кучлилар қолиб кетмоқда!

Жаноб Инфантино, балки иштирокчилар сонини тезроқ оширарсиз?

Балки шунда биз ҳам Жаҳон Чемпионатига борармидик...

ЖЧ иштирокчилари сонини оширамизми ёки йўқ?

Жаҳон Чемпионати иштирокчилари сонини ошириш керакми, ёки йўқ? Ҳа, бу иш зарур дейиш учун етарлича сабаб топса бўлади, аммо шу ўринда унинг акси учун ҳам аргументлар етарли. 

Ахир кимлар самолёт “бортидан ташқарида” қолиб кетганига бир назар ташланг!

ФИФА рейтингида Топ-10 га кирувчи Чили терма жамоаси. Иккинчи ўнталикдан ва сўнгги Европа Чемпионати ярим финалчиси – Уэльс. Энг қизиғи, Бэйл ва жамоадошлари саралашида бор йўғи бир учрашувда мағлуб бўлишди, бироқ шунинг ўзи етарли бўлди. Бор йўғи битта мағлубият-а! Омадим келмади деганлар, Уэльсни эслашлари етарли бўлади чоғи. 

АҚШ – ўз қитъасидаги энг кучли жамоалардан бири. Ушбу терма жамоа охирги марта ЖЧга чиқа олмаганда кўплаб ёш мухлислар ҳали таваллуд топмагани эътиборга лойиқ. Мухлисларга ўзига хос ўйини ва таркибдаги футболчилари билан қувонч улаша оладиган, турнир савиясини ошира оладиган термалар, чекланган  жойлардан кўпроқ. 

Хаттоки Голландия термаси ҳам эътиборсиз қолмасди ЖЧга борганда!

Мундиалга ўзгача жозиба бера оладиган термаларнинг қанчаси, кейинги йил ёзда Россидаги мусобақани телевизор орқали томоша қилишга мажбур.

Чили (9-ўрин)


Жаҳон рейтинги бўйича биринчи 20таликка Жанубий Америкадан 6та жамоа кирган эди. Хўш, 4та жамоа тўғридан-тўғри йўлланмага эга бўлди, лекин нима учун 5-терма жамоа плей-оффда қолиб кетди? Перуда ҳаммаси тўғри бўлди. Аммо Конфедерациялар Кубогида Чили нимага қодир эканлигини ҳамма кўрди. Россиядаги ЖЧ ажойиб терма жамоани ва шу билан бирга унинг мухлисларини ҳам йўқотди. Афсуски, қарор қатъий, эътирозга ўрин йўқ! Бразилияликлар Аргентинани “ғазабалантириш” учун Чили терма жамоасига қарши ўйинни ютқазиб беришга чақирган баъзи мухлисларини тингламади ва “селесао” 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Уэлс (13-ўрин)


Бу ердаги вазият Чилиникидан ҳам аянчлироқ, Видал ва Санчес жамоаси ўзи бунга айбдор. Ўзингиз ўйлаб кўринг, рақиблар қанчалик жиддий бўлган тақдирда ҳам, 18 ўйиннинг 8тасида мағлубиятга учраш тасодифмасдир?! Лекин Уэлс 10тадан 1та ўйинни омадсиз ўтказди. Евро-2016 ярим финалчилари дурангларни кўпайтиргани уларнинг ягона хатоси – нафақат ўз даражасидаги ғолиблар билан, балки Австрия ва Грузия билан дўстона дуррангга имзо чекдилар Бэйл юртдошлари. Юқори каторда 2 дона кишини қолдириб, қолганлар эса ўтириб суратга тушган холда кизикарли фотосуратлар қилаётган терма жамоа Козон ёки Саранскда бундай мини-спектакль билан хурсанд қилолмайди энди.

Словакия (19-ўрин)

Словакияни Россия жаҳон чемпионатига чиқа олмайдиган заиф терма жамоа деб ўйлайсизми? Аксинча, Слуцкий жамоаси билан бўлган учрашувни бир эслаб кўринг! Қаранг, таркибида афсонавий Гамшик бўлган “Наполи” ҳужумида қандай ўйнамоқда?! Словакия ФИФА рейтингининг биринчи йигирматалигига кирган. Шундай вақтлар бўлганки, ҳатто Шкртел шотландияликлар ўрнига ҳал қилувчи тўп киритган. Словенлар ўтган йил Люблянада бўлган ўйинда атайин ютказиб берди. Натижада улар иккинчи ўринни эгаллаганлар ичида ортиқча тўққизинчи жамоа бўлиб, юнонларни Россияга кузатиб қўйди.

Украина (24-ўрин)


Яқиндагина миллий терма жамоа мураббийи Шевченко шогирдлари бошқа ўнлаб жамоаларга қараганда фидокорона ва жисмоний ҳолати билан ортда қолдириб бораётганини таъкидлаб ўтган эди. Лекин, биргина хато Украинага жуда қимматга тушди. Коноплянка Киевда қулай имкониятдан Исландия терма жамоа дарвозасига гол ура олмади. Ҳисоб дурранглигича қолди ва улар ғалабани қўлдан бой берди. Сўнгги турда, Уэлсьда бўлгани каби, Кличко ҳамюртлари ҳам ўз ўйинларида ғалаба қозонсалар етарли эди, аммо... Ўйиндан сўнг, собиқ боксчи учрашувдан олдин футболчиларга ўйин қанчалик муҳимлигини ўзи тушунтирмаганидан афсусда эканлиги, Хорватиядан учралган мағлубият туфайли эса кўзига ёш келганини айтиб ўтди. Ҳа, ўша тенгсиз Кличко ҳам йиғлайди. Жаҳон Чемпионатига чиқиш, шунчаки турнир йўлланмаси эмас. Бу ерда мамлакат ғурури туради.  

АҚШ (28-ўрин)


Америкаликлар биринчи жаҳон чемпионатида ярим финалга тасодифан чиққан, лекин чиққан! 1990-йилдан бери бир мартта ҳам турнир финал қисмини ўтказиб юбормай, тўрт маротаба плей-оффда ҳам қатнашган. Энг ёмони, энди Россияда “Боруссия” ўйинчиси Пулишични кўра олмаймиз. Дортмундлик иқтидорли футболчи Брюс Аренанинг “Боруссия” жамоасини олдинга тортаётган эди, лекин ҳаммага қарши чиқишга кучи етмади. Бироқ, Тринидад ва Тобаго термасини АҚШ ортиқча қийинчиликсиз мағлуб этиши керак эди. Учрашувдан аввал рақиб ҳам Трамп мамлакати термаси устун келишини ич-ичидан хис қилган бўлса ажабмас. Аммо амалда ишлар бироз бошқачароқ режа бўйича кетиб қолди ва Америка Россияга келмайди.

Туркия (27-ўрин)

АҚШ жамоаси каби, турклар немис футболчиларининг машғулот тизимидан фойдаланди. Миллий терма жамоада фақат немис клубларига боғлиқ бўлган футболчиларни тўплаш мумкин. Лекин, ҳатто бу ҳам, Туркияга ёрдам бера олмади. Жаноб Луческо саралаш баҳсида Шевченко жамоасига атайин ютказиб берди. Яна мағлубият… Туркия саралаш босқичидан ўта олмади. Энди “Барcелона”, “Рома”, “Боруссия” Д ва “Селта” ўйинчилари ҳам Россияга бора олмайди.


Голландия (29-ўрин)


Назаримизда қариялар Роббен ва Снейдер Россиядаги турнирни зерикарли тарзда ўтишига йўл қўймаган бўлар эди. Айниқса, голландлар ҳам жаҳон чемпионати финал қисмида кутилгандан ҳам аъло даражада ўйнашга ҳаракат қилаётган пайтда, албатта, Промес ҳам чақирилмаган меҳмонлар қаторида бўлмасди. Лекин голландлар ўйини сезиларли даражада пасайди ва футболчилар тайёргарлиги ҳам шунга мувофиқ бироз сустлашди. Тўғри, бу билан жамоа Швециядан заиф дея олмаймиз. Сўнгги турда асосий рақиб Швеция термасини 2:0 ҳисобида енгсада Роббен жамоадошлари тўплар нисбати туфайли мундиалдан четда қоладиган бўлди.

Бу каби жамоаларни санасангиз, икки қўлингиз бармоқлари етмай қолиши ҳеч гап эмас. Аммо доим ҳам истакларимиз, имкониятларимизга тўғри келавермайди! Ҳаёт давом этади ва ишонч, келажакка ишонч ўлмайди. Худо хоҳласа, кейинги сафар биз ҳам ЖЧга чиқамиз, деётгандир турли мамлакатлардаги миллионлаб футбол мухлислари.  


Хориж сайтларидан Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика