UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00ЕЧЛ. "Ювентус" қийинчилик билан ПСВни мағлуб этди, "Боруссия Дортмунд" эса илк ўйиндаёқ кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди  22 02:58ЕЧЛ. Даҳшатли ўтган ўйинда "Реал"дан 90+2-дақиқада камбэк, Холанднинг дубли ҳам "Сити"га ёрдам бермади  553 01:31"Ал Насср" январда Нуньес учун 75+ млн евро ва бонуслар таклиф қилди, аммо...  0 00:55Пеп Гвардиола нега Грилишни асосий таркибга қўйди?  3 00:41ЕЧЛ. ПСЖ "Брест"га қарши плей-оффдаги биринчи ўйиндаёқ кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди  17 23:06УЕФА Чемпионлар лигаси финалини АҚШда ўтказиши мумкин  12 22:17Родриго "Реал"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди  10 21:13"Реал" ёзда 120 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  22 20:44"Барселона" Франция чемпионатидан ҳужумчи олмоқчи  7 20:18Дибала Мадридга йўл олиши мумкин  2 19:44Асрор Алиқулов: "Суперлига Про лига эмас, бизни қийин ва қизиқарли мавсум кутмоқда"  4 19:20Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси БААда халқаро турнирда иштирок этади  2 18:38Тебас ЕЧЛ янги формати ҳақида: "Вазиятни янада ёмонлаштиришди. Клублар ўртасидаги тафовут ортиб кетяпти"  46 17:50Гвардиола: "Винисиус "Олтин тўп"га лойиқ эди"  42 17:24Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Осиё чемпионати финалига чиқди!  17

Даъвогар тўртта, ғолиб битта бўлади Янгиликлар

Даъвогар тўртта, ғолиб битта бўлади

Испания чемпионати турдан турга қизимоқда.

Айни пайтга келиб кучли бешлик чемпионатлари орасида энг қизиқарлиси Испания Ла Лигаси бўлиб турибди. Чунки тўртта клуб - "Атлетико", "Реал", "Барселона" ва "Севилья" чемпионлик учун кураш олиб бормоқда.

Мана шу тўрт жамоа иштирокидаги 35-тур ўйинлари диққат-марказимизда бўлди. Бунда ғолибликка даъвогар клублар ўзаро баҳс олиб боришди. "Барселона" ўз майдонида "Атлетико" билан 0:0 ўйнаган бўлса, "Севилья" сафарда "Реал"га қарши 2:2 ҳисобини қайд этди.

Зерикарли ўйин

"Барселона" - "Атлетико" баҳси кўп ҳам қизиқ бўлди деб айтиш қийин. Бунда ҳар икки жамоа аввало гол ўтказмасликка ҳаракат қилди ва жуда эҳтиёткор бўлиб ўйнади. Бир-икки вазиятда Месси катта саҳнага чиқишга ҳаракат қилди, жарима тўпларини тепди, ўйинни бир ўзи ҳал қилишга уринди, лекин кучи етмади. 

Айтиш мумкинки, "Атлетико"ни бир очко қониқтирди. Жамоа жадвалда ҳамон пешқадамлик қилишда давом этмоқда. "Матрасчилар" сафида захирадан майдонга тушган Жоао Феликс ўйин охирларида баҳс тақдирини ўзгартириб юбориши мумкин эди, бироқ унга сал омад етишмади.


Мағлубиятга учрамаган "Реал"

Кеча тунда "Реал" - "Севилья" қарама-қаршилиги кузатилди. Жуда қизиқ тўқнашув бўлди. "Севилья" икки бор ҳисобда олдинга чиқиб ҳам ғалабани ушлаб қола олмади. Агар бу ўйинда андалусияликлар ютиб кетганида борми, турнир жадвали янаям даҳшатли кўриниш оларди.

Ўйиннинг 76-дақиқасида қизиқ ҳолат рўй берди. Қарши ҳужумга чиқиб кетган Карим Бенземани рақиб посбони жарима майдончаси ичида қўполлик билан тўхтатиб қолди. Бу ғирт пенальтига тортадиган вазият эди. Бенземанинг ўзи тўпни қўлига олиб пенальти тепишга ҳозирлик кўра бошлади. Ҳакам пенальти белгилади, фақат бошқа дарвозага. Негаки битта олдинги вазиятда "Реал" футболчиси тўпни қўли билан ўйнаган экан. Ҳакам VARни кўриб, "Реал" дарвозасига 11 метрлик жарима тўпи қўйди, пенальтини эса Иван Ракитич аниқ амалга оширди. 

Учрашув охирига келиб "Севилья"нинг ғалаба қозониши ойдинлашиб бораётган бир пайтда "Реал"ни ҳисобни тенглаштирувчи голни уришга муваффақ бўлди. Ҳакам ўйинга 6 дақиқа қўшди ва қўшиб берилган 4-дақиқа ўтиб бораётган пайтда Тони Кроос узоқдан кучли зарба йўллади. Тўп йўл-йўлакай Эден Азарга тегиб йўналишини ўзгартирди ва дарвоза тўридан жой олди. 

Аввалига сайтлар бу голни автогол сифатида қайд этишди, сўнгра Азар номига ёзилди. Аслида Азар тўп муаллифи бўлди. Энди буни рикошет дейиш керакми ёки Кроосдан қабул қилиб олинган тўп узатишми, бир нарса дейиш қийин. Шундай қилиб "Реал" қийин баҳсда зўрға мағлубиятдан қутилиб қолди.


Чемпион ким бўлади?

Ҳозирда кўпчиликни қизиқтираётган савол шу: Ла Лигада ким чемпион бўлади? Жадвалга қарайдиган бўлсак, "Атлетико" 77 очко билан ҳамон пешқадамлик қилмоқда. "Реал" ва "Барса" ҳисобида бир хил 75тадан очко бор. "Севилья" эса 71 очко билан кучлиларни таъқиб қилишда давом этяпти. 

Ўйин жиҳатдан олиб қарасак, бу йилги чемпионликка "Атлетико" ҳақлидек кўринади. Диего Симеоне шогирдлари мавсумни ҳартугул бир текис ўтказа олишди. "Реал" бир текис ўйинни ҳамон йўлга қўя олмай келаётган бўлса, "Барса"да кадрлар муаммоси кўзга ташланиб қоляпти. "Барселона" ҳимояси-ку бу алоҳида катта мавзу.

"Севилья" Лопетеги қўл остида янаям кучли рақибга айланди. Жамоа ўйинни бир нафасда олиб боради. Лекин пешқадамдан олти очко ортда қолаётгани чемпионликка эришиш учун қийин бўлади. Шундай экан, катта эҳтимол билан ғолиблик масаласи кучли учта клуб ўртасида ҳал бўлади.

Охирги икки тур бир вақтда бошланади

Жамоалар бир-бирларига қарши ўзаро ўйнаб бўлишди. Энди уларни бошқа рақиблар билан ўйинлар кутмоқда. Шундай қилиб ким чемпион бўлишини бошқа ўйинлар кўрсатиб беради. Айтганча, Испания чемпионатининг охирги 2та тури бир вақтда бошланади. 37-тур баҳслари 21:30да, 38-тур эса 21:00да старт олади. Балки чемпион номи охирги турдан сўнг ҳал бўлар.

36-тур

11 май. 01:00. "Леванте" - "Барселона"

12 май. 22:00. "Севилья" - "Валенсия"

12 май. 01:00. "Атлетико" - "Реал Сосьедад"

13 май. 01:00. "Гранада" - "Реал"


37-тур

16 май. 21:30. "Атлетико" - "Осасуна"

16 май. 21:30. "Вильярреал" - "Севилья"

16 май. 21:30. "Барселона" - "Сельта"

16 май. 21:30. "Атлетик" - "Реал"


38-тур

23 май. 21:00. "Вальядолид" - "Атлетико"

23 май. 21:00. "Севилья" - "Алавес"

23 май. 21:00. "Реал" - "Вильярреал"

23 май. 21:00. "Эйбар" - "Барселона"

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика