Давид Сильва "Борнмут"га қарши баҳсгача сафга қайта олмаслиги мумкин
15 сен 2016 12:10
Янгиликлар
Давид Сильва "Борнмут"га қарши баҳсгача сафга қайта олмаслиги мумкин
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Менхенгладбахнинг "Боруссия" клубига қарши Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 1-тур учрашувини ўтказиб юборган ярим ҳимоячи Давид Сильва ҳолати ҳақида маълумот берди.
"Сильвада жиддий муаммо йўқ, аммо биз уни асрашга қарор қилдик. Давид "Борнмут"га қарши ўйна оладими, йўқми, билмайман, аммо у "Суонси Сити" билан ўйингача сафга қайтишига умид қиламан" - дейди Гвардиола.
"Манчестер Сити" - "Борнмут" учрашуви 17 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
01:25
Давид Сильва: "Футбол роботлашиб қолди, иқтидорларда эркинлик кам. Бугун тики-такани кўриш қийин" 0
Фикрлар