Давид де Хеа АПЛдаги 400-ўйинини ўтказмоқда

Aslanov Jasurbek
12 фев 2023
"Манчестер Юнайтед" посбони Давид де Хеа бугун Англия Премьер-лигасидаги ўзининг юбилей учрашувида майдонга тушди.

"Лидс"га қарши меҳмонда ўтказилаётган баҳс Де Хеанинг АПЛдаги 400-учрашуви бўлди.

"Манчестер Юнайтед" дарвозабони аввалги 399та баҳснинг 138тасини "қуруқ" якунлаган.

Шу билан бирга испаниялик АПЛда 400та ўйин ўтказган энг ёш дарвозабон бўлди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports