UZ

Сўнгги янгиликлар

03:15Африка кубоги. 1/8 финал. Мали пенальтилар сериясида Тунисни мағлуб этди, Сенегал эса Судан устидан зафар қучди  0 03:03Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди  22 03:00А Серия. "Аталанта" ўз уйида "Рома"ни мағлуб этди  1 02:11Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўз майдонида рақобатчисини мағлуб этди  0 00:26АПЛ. "Арсенал" 5 та гол урилган ўйинда меҳмонда "Борнмут"ни мағлуб этди, Райсдан дубль!  11 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Лечче"ни мағлуб этолмади  4 23:35Ўзбекистон ва Озарбайжон чемпионлари Анталияда ўзаро ўйнашади  3 23:17БАА чемпионати. "Ал Батаэҳ" ўз майдонида "Дибба"га мағлуб бўлди, ўзбекистонлик икки ўйинчи баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  2 22:30"Астон Вилла" кетма-кет 11 уй ўйинида ғалабага эришди  6 22:12АПЛ. "Вулверхэмптон" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  3 21:49"Қизилқум" 4 футболчиси билан хайрлашди  0 21:25Фарьоли "Челси"га бормаслигини айтди  3 21:02"L’Equipe" йил рамзий термасини эълон қилди  2 20:46"Пахтакор"нинг Туркиядаги илк йиғинидаги рақиблари маълум қилинди  0 20:23"Астон Вилла" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  0

Дастлабки ўйинда Ироқни мағлуб этдик Янгиликлар

Дастлабки ўйинда Ироқни мағлуб этдик

БАА йиғини доирасидаги навбатдаги ўйин Ироққа қарши бўлиб ўтди.
Учрашувдаги ягона гол 13-дақиқада Жамшид Искандеров томонидан урилди. Игорь Сергеев рақиб жарима майдони ичига ёриб кириб ҳимоячи томонидан йиқитилди. Ҳакам томонидан белгиланган пенальтини Искандеров аниқ амалга ошриди - 0:1.

32-дақиқада ироқликлар ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Бироқ Али Баҳжат 11 метрли жарима тўпини голга айлантира олмади. Унинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб майдонни тарк этди.

28 декабрь куни айнан шу жамоалар яна бир бор ўртоқлик учрашувини ўтказиб олишади.

Ироқ - Ўзбекистон 0:1
25 декабрь 2014 йил. Шаржа. "Ҳолид бин Муҳаммад" стадиони
ГОЛ
: Жамшид Искандеров 13 пенальти, - 0:1.
Амалга оширилмаган пенальти: Али Баҳжат 32 (устун)
Ҳакамлар: Муҳаммад Абдулла Ҳасан Муҳаммад, Муҳаммад Ал Ҳаммади, Ҳасан Ал Маҳри, Муҳаммад Ал Заруни (барчаси БАА).

Ироқ: 20.Муҳаммад Ҳамид, 2.Аҳмад Иброҳим, 3.Али Баҳжат, 5.Али Фаёз (26.Осама Жаббор, 46), 7.Ҳомади Аҳмад (10.Юнус Маҳмуд, 46), 11.Ҳумам Тариқ (9.Аҳмад Ясин, 56), 15.Дургам Исмоил, 21.Саад Абдул Амир (16.Жастун Ҳекмат, 80), 23.Волид Салим, 27.Али Хусни (19.Маҳди Карим, 46), 29.Абдул Қодир Тариқ (24.Амжад Ҳалаф, 46).
Захира: 1.Али Ясин, 12.Жалол Ҳассан, 4.Саад Натиқ, 6.Самиҳ Саид, 7.Саиф Салман, 13.Набил Сабоҳ, 14.Салом Шокир, 18.Ала Абдулзаҳро, 25.Марван Ҳусин

Ўзбекистон: 1.Элдорбек Суюнов, 2.Егор Кримец, 3.Шавкат Муллажонов, 6.Жасур Ҳасанов, 7.Азиз Ҳайдаров (14.Жавлон Иброҳимов, 46), 9.Игорь Сергеев (16.Баҳодир Насимов, 70), 10.Жамшид Искандеров, 17.Санжар Турсунов (15.Сардор Рашидов, 74), 18.Тимур Кападзе (13.Лутфулла Тўраев, 46), 19.Виталий Денисов (22.Фарруҳ Сайфиев, 61), 23.Акмал Шораҳмедов (, 20.Шуҳрат Муҳаммадиев, 88).
Захира: 21.Акбар Тўраев, 4.Бобур Йўлдошев, 5.Анзур Исмоилов, 8.Воҳид Шодиев, 11.Наврўзбек Алимов.

Огоҳлантиришлар: Акмал Шораҳмедов 19, Маҳди Карим 85.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика