UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  14 18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  16 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  4 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30

Даниил Абакшин: "Энг яхши тўпурар ва ассистентлар сафида бўлиш ёқимли" Янгиликлар

Даниил Абакшин: "Энг яхши тўпурар ва ассистентлар сафида бўлиш ёқимли"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 3-ўрин учун Францияга қарши ўйиндан сўнг (7:1) Украина терма жамоаси аъзоси Даниил Абакшин сайтимизга интервью берди.

"Бугунги ўзимиз хоҳлаган ўйинни намойиш этиб, ижобий натижага эришдик ва бронза медалларини қўлга киритдик. 

Албатта, энг яхши тўпурар ва ассистентлар сафида бўлиш ёқимли. Венесуэлага голлар урганимдан сўнг ўзимга бўлган ишонч янада ортди ва кўпроқ гол уришга интилдим. Тўпурар бўлмаган бўлсам-да, жамоамга фойдам текканидан хурсандман. 

Францияга урган голларимни мухлислар, оилам, хусусан, рафиқам ва ўғлимга бағишлайман. Умуман олганда, барча голимни барчага бағишлайман", деди Абакшин.

Эслатиб ўтамиз, Украина жаҳон чемпионатида бронза медалларини қўлга киритиб, ўз тарихидаги энг яхши натижасини қайд этди.

Даниил Абакшин 7 та гол билан мусобақанинг "Кумуш бутса"си соҳибига айланди. Шунингдек, у 6 та ассист билан энг яхшилар қаторида бўлди.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика