Дани Карвахаль "Реал"нинг тарихий голи муаллифига айланди
23 янв 15:42
Янгиликлар
Дани Карвахаль "Реал"нинг тарихий голи муаллифига айланди
"Реал" оғир баҳсда "Альмерия"ни (3:2) мағлуб этишни уддалади.
"Қаймоқранглилар" ғалаба тўпини 90+9-дақиқада Даниэль Карвахаль уришга муваффақ бўлди. Бу мадридликларнинг Испания чемпионатидаги энг кеч урилган голи сифатида тарихда қоладиган бўлди.
Аввалроқ, бу рекорд Гонсало Игуаинга тегишли эди. У 2008 йил "Атлетико" дарвозасига пенальтидан 90+7-дақиқада гол уришни уддалаганди.
Ўхшаш янгиликлар
14:18
"Реал"га клуб базасида Ла Лига чемпионлик кубогини топширишди. Жамоа бугун 36-титулини нишонлайди 8
Фикрлар