

«Зўр томошабоп ўйин бўлди, аммо якунда аламли мағлубият. Охирги дақиқаларда ҳужумга отланиб, ҳимояланишда хатоликка йўл қўйдик. «Динамо» биз кутгандек ўйин кўрсатди, улар ҳар доим очиқ футбол ўйнашади.
Учрашувдаги ҳар бир тўхталиш ўйин темпига таъсир қилди. Аммо бу тўхталишлар бизнинг фойдамизга бўлмади.
Мухлислардан илтимос, жамоамизни дуо қилиб туринглар, биз ижобий натижаларга эришиш учун боримизни берамиз. Максимал кучимизни сарфлаб, ишқибозларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз», — дейди Темиров.



