Daily Mail: «Ливерпуль» ва «Тоттенхэм» январда Жексон Мартинес учун кураш олиб бормоқчилар

Aziz Tukhtamuradov
8 дек 2014, 11:48
«Порту» футболчиси Жексон Мартинеснинг олдида бир қанча жамоалардан таклифлар бор.
Daily Mail нашрининг хабар қилишича, 28 ёшли колумбиялик футболчини «Ливерпуль» ва «Тоттенхэм» жамоалари ўз сафига қўшиб олиш ҳаракатидалар.

Аввалроқ, футболчига "Милан" томонидан ҳам қизиқиш борлиги хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, футболчи Португалия чемпионатида 12 та ўйинда майдонга тушиб 10 та гол киритишга муваффақ бўлди.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru