ДАҲШАТ! "Хетафе" учта қизил карточка олиб "Райо"га ютқазди

Mirjalol Normatov
2 янв 2024, 23:01
ЛаЛиганинг 19-турида "Хетафе" ўз майдонида "Райо Вальекано"га ютқазди.

Гап шундаки, мезбонлар учрашувни 9 киши бўлиб якунлашди. Дастлаб Хуанми Латаса иккинчи марта сариқ карточка олди. Иккинчи бўлим бошида ҳакамни ҳақорат қилгани учун Мэйсон Гринвуд майдондан четлатилди.

70-дақиқада эса қизиқ ҳолат юзага келди. 69-дақиқада Дамиан Суарес сариқ карточка олди. Бу паллада унинг ўрнига бошқа футболчи майдонга туширилди. Алмаштирилганидан кейин у ҳакамга эътироз билдиргани учун қизил карточка билан сийланди.

Хетафе – Райо Вальекано 0:2

"Метрополитано"

Голлар: 0:1 – 45+1 Камельо, 0:2 – 47 Камельо.

Хетафе – Сория, Суарес (Альдерете, 69), Жене (Митрович, 77), Альварес (Аленья, 69), Рико, Максимович, Милья (Унал, 69), Гринвуд, Майораль, Латаса, Мата (Кармона, 57).

Райо Вальекано – Димитриевски, Балиу, Лежен, Аридане, Эспино (Чаваррия, 46), Паласон, Унаи Лопес (Сисс, 57), Оскар Валентин, Кике Перес (Нтека, 46), Камельо (Фалькао, 75), Де Фрутос (Бебе, 86).

Огоҳлантириш: Эспино (4), Жене (19), Латаса (23), Кике Перес (38), Мата (54), Суарес (69), Альдерете (82), Сисс (90+1).

Четлатиш: Латаса (40), Гринвуд (50), Суарес (70).

ЛАЛИГА ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia