

1:1 ҳисобида якунланган баҳсда меҳмонлар таркибида Иньяки Уильямс ҳам қатнашди. Қайд этиш керак, ҳужумчи Примерода кетма-кет 147-ўйинда иштирок этмоқда. Шу давр мобайнида у бирор марта дисквалификацияга ҳам учрамади ва жароҳат ҳам олмади.
Уильямс ушбу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2014 йилдан буён асосий жамоа таркибида ўйнамоқда.



