ЦСКА янги бош мураббийи - Виктор Гончаренко

Aslanov Jasurbek
12 дек 2016
ЦСКА жамоасида янги бош мураббий номи эълон қилинди.

"Уфа" собиқ устози Виктор Гончаренко "армиячилар" устозига айланди.

2015-2016 йилларда 39 ёшли мутахассис ЦСКА мураббийлар штабида ишлаган. Леонид Слуцкий "Тоттенхэм"га қарши Чемпионлар лигаси учрашувидан сўнг ўз вазифасини тарк этганди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com