

Футболчига “Фенербахче“ жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ушбу трансферни истанбулликлар бош мураббийи Жозе Моуриньюнинг ўзи истамоқда. Москва жамоаси 19 ёшли футболчининг трансферидан 20-25 миллион евро атрофида ишлаб олмоқчи.
Матвей Кисляк ўтган мавсум 33 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 4 та гол ва 1 та голли узатма бор. Трансфермаркт нашри футболчини 8 миллион еврога баҳоламоқда.



