АПЛда COVID-19 инфекцияси бўйича янги антирекорд ўрнатилди
27 дек 2021 21:56
Янгиликлар
АПЛда COVID-19 инфекцияси бўйича янги антирекорд ўрнатилди
20-26 декабрь кунлари АПЛ клубларида 15186 та COVID-19 тести ўтказилди.
Улардан 103 таси ижобий натижа кўрсатди. Вирус футболчилар, шунингдек, клуб вакилларидан аниқланган.
Манбанинг хабарига кўра, Англия Премьер-лигасида аниқланган коронавирус инфекциялари сони бўйича антирекорд ўрнатилди. Аввалги антирекорд ўтган ҳафтада ўрнатилганди - 90 та инфекция.
Айтиш жоизки, декабрь ойида клубларда коронавирус тарқалиши сабабли АПЛнинг 15 та учрашуви қолдирилганди.
Фикрлар