UZ

Сўнгги янгиликлар

00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  0 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  1 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  19 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  377 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  22 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  36 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  12 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  28 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  409 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0

"Continental" халқаро турнири. Ўзбекистон баҳс тугашига 33 сония қолганда гол ўтказиб Таиландга мағлуб бўлди Янгиликлар

"Continental" халқаро турнири. Ўзбекистон баҳс тугашига 33 сония қолганда гол ўтказиб Таиландга мағлуб бўлди

Ўзбекистон футзал терма жамоаси "Continental" халқаро турниридаги иштирокини давом эттирмоқда.

Бугун Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги жамоамиз мезбон Таиланд терма жамоасига қарши 3-тур доирасида кураш олиб борди.

Беллашувда футзалчиларимиз 3:2 ҳисобида олдинда боришаётган эди. Учрашув якунланишига беш ярим дақиқача вақт қолганда таиландликлар бешинчи ўйинчи билан ҳаракатланишни бошлашди ва 36-дақиқада ҳисобни тенглаштиришди. Дуранг бизни гуруҳда биринчи ўринда олиб қоларди. Мезбонларга эса фақат ғалаба зарур эди. Ўйин тугашига 33 сония қолганда Таиланд ғалаба тўпини киритди.

Гуруҳда Таиланд бир, Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи бўлди.

"Continental" халқаро турнири

"Show DC" мажмуаси, Бангкок

Таиланд - Ўзбекистон 4:3

Голлар: Супҳавут Туенкланг 11, 26, Жетсада Чудеч 36, Ворасак Срирангпирот 40 - Жетсада Чудеч 4 (автогол), Ҳусниддин Нишонов 19, Даврон Чориев 28

Ўзбекистон - дастлабки бешлик: Рустам Умаров, Ихтиёр Ропиев, Илҳом Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Даврон Чориев.

Захирадагилар: Анасҳон Раҳматов, Машраб Одилов, Музаффар аҳаджонов, Дилшод Раҳматов, Элбек Тўлқинов, Акбар Усмонов, Равшан Элибоев, Ҳушнур Эркинов, Суннатулла Жўраев, Аббос Элмуродов.

Таиланд - дастлабки бешлик: Канисон Пупун, Жирават Сорнвичан, Критсада Вонгкаео, Супҳавут Туенкланг, Муҳаммад Осаманмуса.

Захирадагилар: Варут Вангсама-Аео, Ронначаи Жунгвонгсук, Порнмонгкол Срисубсеанг, Жетсада Чудеч, Аттавут Мадялан, Катавут Ҳанкампа, Чаиват Жамгражанг, Апиват Чаемчароен, Навин Раттанавонгсвас, Перапат Каеввилаи, Ворасак Срирангпирот.

Огоҳлантириш: И.Ҳамроев 39

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика