UZ

Сўнгги янгиликлар

23:46Ван Гал жаҳон чемпионати олдидан терма жамоага волейбол мураббийини қўшиб олди  0 23:29"Манчестер Сити" эгалари Бразилия клубини сотиб олиш учун таклиф юборди  0 23:02Неймар Мбаппе ҳақидаги саволга жавоб беришдан бош тортди  0 22:40Миллатлар лигаси. Португалия, Испания иштирок этадиган учрашувларнинг бошланғич таркиблари маълум бўлди  5 22:27Бобур Зуҳриддинов: "Ўйлаган режаларимиз қисман амалга ошди"  1 22:12Толои билан тўқнашиб кетгач, Кейннинг оғзидан қон оқди  3 21:55"Ливерпуль" Наби Кейта билан шартномани узайтирмоқчи  1 21:25Виктор Кумиков: "Ҳакам ўз имконияти даражасида бошқариб борди. Аммо мен ундан кўра яхшироқ ҳакамлик қиламан"  9 21:05Ўртоқлик учрашуви. Қирғиз Республикаси сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол эвазига Россияга мағлуб бўлди  50 20:59"Манчестер Юнайтед" Давид Де Хеа ўрнига Пикфордни сотиб олиши мумкин  2 20:32"Пахтакор" назорат учрашувида "Металлург"дан устун келди  32 20:00"Ювентус" йилни 254 млн евро зарар билан якунлади  5 19:35Фарҳод Бекмуратов: "Андижон" мухлислар учун ҳам Суперлигага қайтиши керак. "Металлург" иккинчи даврада ўзгарди"  2 19:15"Рома" собиқ футболчиси Манолас фаолиятини БААда давом эттиради  2 18:54"Марсель" Чемпионлар Лигасидаги бир ўйинини томошабинларсиз ўтказади  0

Coca Cola Суперлигаси. Испанча дербида "Металлург" ғолиб бўлди Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. Испанча дербида "Металлург" ғолиб бўлди

Coca Cola Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Металлург" беллашуви бўлиб ўтди.


"Сурхон" – "Металлург" - 1:2

18 август, пайшанба

Олмалиқ. "ОКМК" спорт мажмуаси. 19:00

Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Анвар Маражабов, Шоҳруҳ Аъзамов, Достон Мирзараимов

VAR ҳаками: Рустам Лутфуллин

АVAR ҳаками: Иброҳим Исмоилов

Назоратчи: Марат Исмоилов

Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Голлар: Жасур Холтўраев 33, - 0:1 (Бектемир Абдуманнонов). Бобурбек Фарҳодов 68, - 0:2. Рубен Санчес 90, - 1:2 (Абдулазиз Юсупов).

"Сурхон": 13.Азизхон Исоқов, 3.Бобиржон Акбаров (с),  4.Жавоҳир Соҳибов (19.Нуриддин Ҳасанов, 67), 5.Серхио Родригес, 6.Жаҳонгир Аҳмадов (99.Комрон Сайдазимов, 46), 9.Манель Мартинес, 11.Луис Мигель Кезада (23.Абдул Азиз Юсупов, 73), 14.Рубен Санчес, 20.Иқбол Маликжонов, 33.Тоҳиржон Шамситдинов (17.Иброҳим Ғанихонов, 10) (26.Улуғбек Абдуллаев, 73), 66.Беҳруз Шайдулов

Захира: 86.Даврон Мерганов, 2.Зоир Жўрабоев, 7.Ислом Тошпўлатов, 10.Муродбек Бобожонов,

"Металлург": 12.Александр Лобанов (с), 4.Керим Палич, 9.Забиҳилло Ўринбоев (25.Шаҳзод Неъматжонов, 88), 10.Бектемир Абдуманнонов (27.Ихтиёр Тошпўлатов, 71), 14.Аброр Тошқўзиев, 16.Жасур Холтўраев (7.Бобур Фарҳодов, 59), 18.Анвар Ғофуров, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 30.Иброҳим Ибрагимов (26.Миркомил Абдураззоқов, 88), 80.Фаррух Иброҳимов, 97.Муҳаммадали Алиқулов

Захира: 87.Акмал Ортиқов, 99.Владимир Вагин, 19.Эргаш Исмоилов, 28.Носиржон Абдусаломов, 90.Жасур Ашуров

Огоҳлантиришлар: Керим Палич 11, Бобиржон Акбаров 13, Жавоҳир Соҳибов 50, Бобурбек Фарҳодов 90+4.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+4. Огоҳлантириш. "Металлург". Бобурбек Фарҳодов

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшилди.

90. ГООООООООООООООООООООООООЛ! Рубен Санчес гол урди. У Абдулазиз Юсуповнинг тўп узатишидан кейин дарвозани ишғол қилди - 1:2.

88. Ўзгаришлар. "Металлург". Ибрагимов ва Ўринбоев ўрнига Абдураззоқов ва Неъматжонов тушди

86. ЗАРБААА! Мартинеснинг боши билан йўллаган зарбасидан кейин Лобанов тўпни ушлаб олди

82. ЗАРБААААААААААААА! Манель Мартинес боши билан зарба берди ва тўп дарвоза устунига тегиб қайтди! 

80. ЗАРБААААААААААА! Фарҳодов ҳозир дублга эришиши мумкин эди, аммо жуда қулай вазиятдан гол ура олмади! 

73. Ўзгаришлар. "Сурхон". Кезада ва Ғанихонов ўрнига Юсупов ва Абдуллаев тушди

71. Ўзгариш. "Металлург". Абдуманнонов ўрнига Тошпўлатов тушди

68. ГООООООООООООООООООООООЛ! БОБУРБЕК ФАРҲОДОВ 0:2. Ғофурбековнинг ажойиб тўп узатишидан кейин Фарҳодов бирга бир вазиятда гол урди! 

67. ЎЗгариш. "Сурхон". Соҳибов ўрнига Ҳасанов тушди

59. Ўзгариш. "Металлург". Холтўраев ўрнига Фарҳодов тушди

54. Жасур Холтўраев яна дарвозабон қаршисида, зарба беришни чўзиб юборди. Ҳимоячи улгурди.

50. Огоҳлантириш. "Сурхон". Жавоҳир Соҳибов

50. Жасур Холтўраев жарима майдонига кириб зарба берди. Зарба кучли чиқмади. Дарвозабон эгаллаб олди.

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. "Сурхон". Жаҳонгир Аҳмадов ўрнига Комрон Сайдазимов тушди


45+2. Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча 0:1

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди

44. УХХХ! "Сурхон"нинг ҳужуми, чап қанотдан узатилган тўпни Кезада дарвозага йўллай олмади!

41. Абдуманноновнинг узатмасидан кейин Холтўраев зарба бера олмади

36. ГОООООООООООООООООООООЛ! Жасур Холтўраевдан дубль, аммо қанот ҳаками ўйиндан ташқари ҳолатни кўрсатди ва гол инобатга олинмади

33. ГООООООООООООООООООООЛ! ЖАСУР ХОЛТЎРАЕВ 0:1. Азизхон Исақовнинг қўпол хатосидан кейин Абдуманнонов тўпни узатди, Холтўраевнинг зарбаси устунга тегиб дарвозага кириб кетди! ВИДЕОНИ КЎРИШ





25. ЗАРБА! Забиҳилло Ўринбоевнинг зарбаси, дарвозабон ўз ўрнида.

15. Хавфли вазият! Тошқўзиев бирга бир вазиятга чиқиб борди ва зарба берди, Исақов тўпни қайтарди, ҳакамлар ўйиндан ташқари борлигини кўрсатишди



13. Огоҳлантириш. "Сурхон". Бобиржон Акбаров

11. Огоҳлантириш. "Металлург". Керим Палич

10. Мажбурий Ўзгариш. "Сурхон". Жароҳат олган Тоҳиржон Шамситдинов ўрнига Иброҳим Ғанихонов тушди

6. ЗАРБАААААААААААА! "Металлург"дан хавфли ҳужум! Ибрагимовнинг зарбасини Исақов қайтарди, Абдуманноновнинг зарбасини ҳам дарвозабон қайтарди, Бектемирнинг акробатик зарбасидан кейин Ўринбоев ноаниқ зарба берди! 

5. ЗАРБА! "Сурхон"нинг ҳужуми, Лобанов ўз ўрнида!

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 19:00да бошланади. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+3   
18 авг 20:28:05
Brayton
Уйинни стадиондан бевосита куряпман. Бесарагина Сурхонга факат уз майдони етишмаяпти. Иштиёк, физика бор лекин уз майдони ва болельщиклар етишмаяпти
+1   
18 авг 21:04:01
bakho 71 UZ
Металлургни тоза ғалаба билан табриклайман, Сурхонга кейинги ўйинларида омад тилийман. Сурхон мухлиси.
+1   
18 авг 19:15:38
ÓZINGNI BOSS BOLAPAQIR
Surxon qachon òz maydoniga qaytadi ? yoki Toshkent tomonlarda yurish xòjayinlariga ham yoqib qoldimi
+1   
18 авг 18:44:07
bakho 71 UZ
Ассалому алайкум хурматли футбол ихлосмандлари, ҳаммаларингизга хайирли кеч тилаган холда Сурхонимга омад тилайман. Судялар ўйинни халол бошқаради деган умиддаман. Олға Сурхоним чиройли ўйинларингни биз мухлисларинг соғиндик, Ғалаба қозониб биз мухлисларинги хурсанд қилинглар
   
18 авг 21:27:37
Нурик Холмирзаев
уз майдонига ега билмай сарсончиликда ойнаб юрган Сурхонгаям осон емас. ...Сурхон мутасаддилари каекдаги савиясиз легионерлар билан клубни толдирмасдан Аввало майдонни ишчи шароитларни яхшилаб ташкилий ишларни жойига кийиб коймайсанми кейин натижа сора жамоадан! !!Шунча харажат охирида про лигага тушиб кетса кимга фойда кимга зиен?
   
18 авг 21:22:40
ÓZINGNI BOSS BOLAPAQIR
Surxonni òyini ham joyida Murabbiyi ,legionerlari ham joyida muommo òz maydonida òynamayotganida
bu bollarni ham haqqi bor òz maydonini his qilib muxlislar hayqiriģi ostida òynagisi keladi hkzir òz maydoni olish kerak bòlgan ochkolarni ham boy berib qòyapti
   
18 авг 21:12:51
Muhammadxon Mamatov
Ўйиндан кн икта мураббий оз муддат сухбатлашса кере деб кутгандим лн адашибман шунчаки қўл бериб қўяқолди
   
18 авг 21:04:51
Muhammadxon Mamatov
Дуррангларга чек қўйган Металлургга олқишлар бўлсин манабуни ғалаба деса бўлади. Сурхонга алохида рахмат ўйин сўнгида уйғонишди кейинги ўйинларда омад
   
18 авг 21:00:08
Otabek_Real&Chelsi
Shu B.Farxodovni Qayodagi Bikmayev sabab So'g'diyonadan ketkazgandi mana O'z so'zini aytmoqda. Gap yo'. Surxonga omad Xar bir Viloyat jamoasi Superligada bolgani Yaxshiroq!!!!
   
18 авг 20:35:58
LiverpulBavariya
Himoyani buncha yuqorida ushlash notoʻgʻrida. Surxon Liverpul emasku
   
18 авг 20:32:00
Бахтийор Ашуров
Тан олиш керак иккинчи голда ; ақиллий тўп ошириш ва ақиллий зарба!
   
18 авг 20:23:07
Fc.Jomiy.official.
Jasurbek bekor golni nishonlading uka... o'zing surxondaryoliksan o'tgan mavsum surxonda o'ynaganding, bu gol senga sinov edi eski do'stlaringni xurmat qilsang yaxshi bo'lardi...
   
18 авг 19:55:00
????????????????????????????
Yana darvozabon muammosi ! Surxon 5-ta darvozabondan foydalandi, hamasi chalajon, saviasiz va qupol bo`lsa ham ****q ekan!!
   
18 авг 19:46:56
Спартак
Металлург жамоасига омад!
   
18 авг 19:43:22
AGMK????
Surxonga omad
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика