UZ

Сўнгги янгиликлар

12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  1 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  12 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  7 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  2 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  12 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  3 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  3 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  8

Coca Cola Суперлигаси. "Қалдирғочлар"нинг муваффақиятли парвози давом этади, бу сафарги қурбон "Андижон" Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. "Қалдирғочлар"нинг муваффақиятли парвози давом этади, бу сафарги қурбон "Андижон"

Coca Cola Суперлигасининг 3-туридан ўрин олган "Андижон" – "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.

АНДИЖОН – БУНЁДКОР 0:3 

18 март 2023 йил. Фарғона, "Истиқлол" стадиони. 17:00

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Олим Тўйчибоев

VAR ҳаками: Абдурашид Худойберганов

AVAR: Иброҳим Исмоилов

Назоратчи: Константин Смирнов

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Гол: Дониёр Абдуманнопов 22, 0:1, Игорь Иванович 35, 0:2, Усмонали Исмоналиев (Дониёр Абдуманнопов) 66, 0:3

Амалга ошмаган пенальти: Илдар Маматказин ("Андижон") 90+5. 

"Андижон": 72.Игорь Литовка, 5.Абдувоҳид Ғуломов, 7.Бобур Фарҳодов (77.Иззатилло Абдулҳақов, 85), 8.Фарҳод Бекмуротов, 11.Сардор Абдунабиев (17.Фарҳод Соҳибжонов, 71, 15.Владимир Бубанья, 19.Суҳроб Бердиев (10.Илҳом Абдуғаниев, 71), 21.Ильдар Маматказин (с), 22.Шаҳбоз Эркинов (88.Нодари Кавтарадзе, 71), 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 91.Ахтам Назаров.

Захира: 12.Моҳир Комилов, 4.Дилшод Комилов, 6.Асилбек Айсаров, 14.Абдураҳмон Комилов,  66.Илҳом Алижонов, 

"Бунёдкор": 32.Суҳроб Султонов, 2.Алексей Носко, 4.Давронжон Эргашев (с), 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Акбар Исматуллаев (10.Расул Йўлдошев, 62), 8.Шоҳруҳ Абдураҳмонов (25.Муҳаммад Сафо Фозилов, 86), 11.Игорь Иванович ( 99.Умид Султонов, 86) 17.Виктор Сотникау, 22.Усмонали Исмоналиев, 33.Дониёр Абдуманнопов (Жасур Ҳакимов, 68) 34.Суҳроб Иззатов.

Захира: 44.Ислом Асролов, 5.Жасур Ёқубов, 29.Музаффар Олимжонов, 37.Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 45.Фарҳод Ўткиров,

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Бугунги ўйиннинг энг яхши футболчиси Дониёр Абдуманнопов. 


90+5. СУЛТОНООООООООВ. Суҳроб Султонов Илдар Маматказиннинг зарбасини қайтарди. Кипер бугун ўз мақсадига эришди, яъни дарвозасининг даҳлсизлигини сақлаб қолди. 

90+4. ПЕНАЛЬТИ, "Бунёдкор" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Усмонали Исмоналиев жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнади, деб топилди. 

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди. 

86. ЎЗГАРИШ. "Бунёдкор", Игорь Иванович ўрнига Умид Султонов, Шоҳруҳ Абдураҳмонов ўрнига Муҳаммадсафо Фозилов тушди. 

85. ЎЗГАРИШ. "Андижон", Бобур Фарҳодов ўрнига Иззатилла Абдулхақов тушди. 

82. "Андижон" айни дақиқаларда босимни оширди. Бир нечта зарбалар йўлланди. 

74. ЗАРБАААААА. Ивановичнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Усмоналиев қайтган тўпга зарба берди. Ноаниқ. "Бунёдкор" ва Дониёр "ёришмоқда"!

71. ЎЗГАРИШ. "Андижон", Сардор Абдунабиев, Шаҳбоз Эркинов ва Сухроб Бердиев ўрнига майдонга Фарҳод Соҳибжонов, Нодари Кавтарадзе ва Илҳом Абдуғаниев тушди.

68. ЎЗГАРИШ. "Бунёдкор"да ўзгариш. Дониёр Абдуманнопов ўрнига майдонга Жасур Ҳакимов тушди.

66. ГОООООООООООООООООЛ. Дониёр Абдуманноповнинг зарбасини Литовка қийинчилик билан қайтарди, қайтган тўпни Усмонали Исмоналиев дарвозага икки уринишда аниқ йўллади. Дониёр бугунги ўйиннинг шубҳасиз энг яхши футболчиси. "Бунёдкор" учинчи голни ҳам урди.

62. ЎЗГАРИШ. "Бунёдкор", Акбар Исматуллаев ўрнига Расул Йўлдошев тушди. 

56. Яна Дониёр. У бугун жуда фаол. Жарима майдончаси ичига кирди, қарорини эса ҳеч ким тушунмади. 

55. ЗАРБААААААА, ХАВЛИИИИИ ВАЗИИИЯЯЯЯЯТ. Усмонали Исмоналиев ўнг қанотдан кириб бориб зарба тўпни қулай тарззда узатиб берди, кескинлик юзага келди. Носконинг зарбасини дарвозабон қайтарди. 

52. Дониёр Абдуманноповга нисбатан жарима майдончаси ичида қўполлик ишлатилганга ўхшади. Насибуллаев ВАР билан гаплашди, ҳаммаси жойида. 

51. Александр Хомяков танаффусда шогирдларини "ширин" гаплар билан сийлаган кўринади, анча жонли ўйнашяпти. 

50. Суҳрлб Султонов Аҳтам Назаровнинг зарбасини бартараф этди. "Бунёдкор" ҳимоячилари саросимада. 

49. "Андижон" прессингни кучайтирди. Ҳужумлар сони ошди. 

46. "Андижон"да жарима зарбаси. Бобур Фарҳодовга нисбатан жарима майдончаси чизиғига яқингина жойда қўполлик ишлатилди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

41. Тошкентда финал, Фарғонада Суперлига нафаси. Иккиси ҳам ўзига яраша муҳим. "Андижон" мухлисларини эса айни пайтда бошқа ўйин қизиқтирмайди. Улар гол кутмоқда. 

40. Ўйин назорати бутунлай "Бунёдкор" томонига ўтди. "Андижон" уйғониши керак!

Тўп назорати: 48-52%


35. ГОООООООООООООЛ. ИВАНОООООООООООВИЧ. Игорь Иванович кетма-кет иккинчи ўйинда пенальтини аниқ амалга оширмоқда.

35. ПЕНАЛЬТИ. "Бунёдкор" фойдасига. 

34. ПЕНАЛЬТИ ЁКИ ЖАРИМА ТЎПИ? Дониёр Абдуманнопов йиқитилди. ВАР қарори эшитилмоқда. 

32. "Андижон"нинг зарбалари аниқ бормаяпти. "Бургутлар"да эса бугун ғалабадан бошқа йўли йўқ. Ютиш учун эса гол уриш керак. 

31. "Бунёдкор"нинг ҳужумлари кескин тус олмоқда. Олдинги чизиқда вазиятлар кўп яратяпти. 

30. ЗАРБААААААААА. Игорь Ивановичнинг чап қанотдан узатиб берилган тўпдан сўнг боши билан берган зарбаси жуда ва жуда хавфли чиқди. 

22. ГОООООООООООООООООООООЛ. "Андижон" ҳимоячиларининг хатосидан сўнг Дониёр Абдуманнопов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб зарба йўллади. Чиройли гол. 

19. "Бунёдкор" дарвозабони ишончли ўйин кўрсатмоқда. У дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишни истамоқда. 

16. "Андижон" ҳужум қиляпти. Ҳужумлар самарасиз. Александр Хомяков ҳужумкор услубни туширган. 

6. Ўйин майдон марказида кечмоқда. Фарғонада ажойиб футбол ўйнайдиган ҳаво. 

3. ЗАРБААААААААААА. Шаҳбоз Эркиновнинг зарбасини Суҳроб Султонов қайтарди. Султонов ҳозирча вазият қаҳрамони. Сейвнинг инжиғи бўлди ўзи ҳам. 

Ўйин бошланди. 

- Мадҳия янгради. 

- Жамоалар майдонга чиқишга тайёргарлик кўрмоқда. 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика