UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  7 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  20 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Coca Cola Суперлигаси. 26-тур лауреатлари Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. 26-тур лауреатлари

Coca Cola Суперлигада 26-тур беллашувлари бўлиб ўтди.

Сайтимиз ўз анънасига содиқ қолган ҳолда тур лауреатларини аниқлади. 


"Локомотив" дарвозабони Жавоҳир Илёсов якунланган турда "Насаф" билан баҳсда ажойиб ўйнади. Қаршиларнинг кўплаб ҳужумлари ва зарбаларидан кейин Илёсов жамоасини голлардан қутқариб қолди ва ҳақли равишда championat.asia талқинига кўра 26-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.



"Қўқон-1912" ярим ҳимоячиси Қувондиқ Рўзиев "Навбаҳор" билан баҳсда чиройли гол уришга муваффақ бўлди. Жарима майдони ташқарисидан чамаси 20 метрлардан гол урди. Шу тариқа Қувондиқ Рўзиевнинг голи Championat.asia талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.




Бу турда АГМК ўз майдонида лигада қолиш учун курашган "Бухоро"ни қабул қилиб 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Баҳс давомида Ҳусниддин Ғофуров жуда ҳам фаол бўлди ва гол уришга эришди. Шу боис Championat.asia талқинига кўра Ҳусниддин Ғофуров 26-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.



Чемпионатнинг сўнгги турида "Машъал" ўз майдонида "Металлург"ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида зафар қучган. Баҳс давомида муборакликлар яна гол уришлари мумкин эди, бироқ пенальтидан унумли фойдаланилмади. Дилявер Ваниев Championat.asia талқинига кўра 26-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

 

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика