UZ

Сўнгги янгиликлар

23:19Кроос: "Чемпионлар Лигасини 5-марта ютишни хоҳлайман"  3 23:01Ўзил "Фенербахче"да нечанчи рақам остида ўйнайди?  2 22:44Юран ахлоқ қўмитасининг қарори устидан шикоят қилади. У Остон Ўрунов ҳақида гапиргани учун жаримага тортилган эди  4 22:29Эртага "Воҳа дербиси" ўтказилади  0 22:19АПЛ. Тухель "Челси"даги дебютида кимларни асосий таркибда майдонга туширади?  8 22:05Шоҳруҳ Маҳмудхожиев: "Навбаҳор" стадионида тўп тепишнинг завқи бошқача"  5 21:55Эдегор: “Ўйлашимча, айнан шу клуб менга мос келади”  1 21:35Фарғона вилояти ҳокими Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида олиб борилаётган реконструкция ишлари билан танишди  10 21:28"Тезкор студия". ОЧЛ қуръаси "Пахтакор" осон гуруҳда, АГМК қайси мусобақада ўйнамоқчи?   3 21:25Убайдуллаев “Шахтёр” (Солигорск)даги илк голини ўртоқлик ўйинида урди  4 21:05Италия Кубоги. “Аталанта” – “Лацио”. Асосий таркиблар  6 20:58Бошидан оғир жароҳат олган Рауль Хименес қачон сафга қайтиши маълум  1 20:35“Рома” Жекони “Челси” форварди билан алмашмоқчи  2 20:20“Тоттенхэм” Ди Мария билан алоқа ўрнатди  3 19:55Клопп Тухелнинг “Челси”га мураббий бўлгани ҳақида фикр билдирди  6

Coca Cola Суперлига. "Машъал" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда мағлуб этди Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. "Машъал" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Coca Cola Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Машъал" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 


Coca Cola Суперлига. 24-тур
24 ноябрь, сешанба
13:00 - МАШЪАЛ - НАВБАҲОР - 3:0
Ҳакамлар:
Рустам Лутфуллин, Тимур Галеев, Александр Сидоров, Тўрабек Суюнов
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Ойбек Юнусов

Голлар: Сардор Абдураимов 56, - 1:0. Ҳумоюн Муртозаев 59, - 2:0. Ибе Мишель Окоро 68, - 3:0 (Сардор Абдураимов).

"Машъал": 35.Раҳимжон Давронов, 8.Ибе Мишель Окоро, 10.Шерзод Темиров (99.Жаҳонгир Абдусаломов, 89), 14.Элла Кен Арманд (77.Иброҳим Нўъмонов, 46), 17.Жамолиддин Убайдуллаев, 18.Аббос Шодмонов, 19.Сардор Абдураимов (5.Нажмиддин Нормуродов, 84), 22.Сирожиддин Қўзиев, 23.Самандар Шукуруллаев, 29.Ҳумоюн Муртозаев (11.Мўминжон Мелиев, 75), 33.Денис Васильев.
Захира: 1.Ботир Носиров, 7.Ифеани Ифеани, 15.Муҳаммадали Алиқулов, 27.Сардорбек Эминов, 76. Абдумалик Норқобилов.

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 4.Эҳсони Паншанбе (70.Аббос Ғуломов, 81), 5.Ғиёс Комилов (28.Хуршидбек Мухторов, 46), 7.Азим Аҳмедов, 9.Иван Соловьёв, 10.Азизбек Турғунбоев, 18.Сардар Теляков, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 20.Даврон Ҳошимов (33.Тоҳиржон Шамситдинов, 63), 27.Ислом Рашидхонов (88.Руслан Болов, 46), 95.Забиҳилло Ўринбоев (25.Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, 63).
Захира: 23.Дилшод Ҳамроев, 30.Абдужамол Исроилов, .

Огоҳлантиришлар: Жамолиддин Убайдуллаев 45, Шерзод Темиров 57, Аббос Шодмонов 85,


ЯНГИЛАШ



90+4. Ўйин якунланди. 

89. Ўзгариш. "Машъал". Темиров ўрнга Абдусаломов

85. Огоҳлантириш. "Машъал". Аббос Шодмонов

84. Ўзгариш. "Машъал". Сардор Абдураимов ўрнига Нажмиддин Нормуродов

81. Ўзгариш. "Навбаҳор". Паншанбе ўрнига Ғуломов

81. ЗАРБАААА! Азизбек Турғунбоевнинг зарбаси анча ноаниқ кетди!

75. Ўзгариш. "Машъал". Ҳумоюн Муртозаев ўрнига Мўмин Мелиев

72. Мезбонлар ўз жарима майдончалари яқинида Азизбек Турғунбоевга нисбатан ўйин қоидасини бузишди. Жарима зарбасини Турғунбоевнинг ўзи амалга оширди. Лекин тўп "жонли девор"га тегиб қайтди.

68. ГОООООООООООООООООООООООООЛ! Ибе Мишель Окоро жарима майдони ташқарисидан тўпни дарвозага йўллади - 3:0. 



63. Ўзгаришлар. "Навбаҳор".  Даврон Ҳошимов ўрнига Тоҳиржон Шамситдинов, Забиҳилло Ўринбоев ўрнига Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев майдонга тушишди.

61. ЗАРБААААААААА! Шерзод Темировнинг кучли зарбасидан кейин Юсупов тўпни қайтарди!



59. ГОООООООООООООООООООООООЛ! Ҳумоюн Муртозаев 2:0




57. Огоҳлантириш. "Машъал". Шерзод Темиров

56. ГОООООООООООООООООООООООЛ! Сардор Абдураимовдан ажойиб гол, уч ҳимоячидан қочиб кетиб гол урди - 1:0!



46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. "Машъал". Элла Кен ўрнига Иброҳим Нўъмонов тушди

46. Ўзгаришлар. "Навбаҳор". Рашидхонов ўрнига Болов, Комилов ўрнига Мухторов тушди



45+1. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 0:0

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди

45. Огоҳлантириш. "Машъал". Жамолиддин Убайдуллаев

39. ЗАРБАА! Сирожиддин Қўзиевнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

36. Азиз Турғунбоев жарима майдончасига кириб, дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олишга уринди, аммо тўп устун олдидан ўтиб кетди.

32. Шерзод Темировнинг жарима майдончаси ичидан берган зарбаси ноаниқ бўлди, аммо вазият жуда қулай эди.

24. ЗАРБАА! Иван Соловьёвнинг зарбасидан кейин Давронов тўпни ушлаб олди



22. Ибе Мишель Окоронинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

11. Шерзод Темиров чап қанотда рақиб ҳимоячиларини шошириб қўймоқда



9. "Навбаҳор" дарвозаси олдида хавфли вазият, аммо Ибе Окоронинг зарбаси кучсиз чиқди, Ўткир Юсупов ўз ўрнида



5. ЗАРБА! Сардор Теляковнинг зарбаси анчагина ноаниқ кетди

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!


- Учрашув соат 13:00да бошланади.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

+27   
24 ноя 15:03:58
Музаффар Махмудов
Чемпион булмокчимиди Навбахор?
+27   
24 ноя 14:58:51
sharipov odil
Машъал мухлисларини ишончли ва хақли галаба билан табриклайман. Муборак бўлсин, муборакликлар! ( Пахтакор мухлиси)
+26   
24 ноя 15:10:55
Абдугафар Абдуллаев
Бунақа тешик вратар Пахтаеорга керак эмас.
+26   
24 ноя 14:53:14
Fazliddin Usmonov
Bugun kim aybdor bo'larkin, Murod Rizayevmi
+24   
24 ноя 15:06:44
Aziz Yuldashev
Биз Пахтакор мухлислари томонидан самимий қутловларни қабул қилинглар Машъал мухлислари!!!
Жамоангиз мақтовга лойиқ.
+24   
24 ноя 14:52:05
Realdo
O'tkir Yusupovmidi Navbahorchilar uchun N1 darvozabon, teshilib ketibdiku. Autsayderdan.
+24   
24 ноя 14:42:01
Jamshid Rakhmonov
11 vs 11 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Энди айтингчи қайси пулга ўйинни сотиб олиши мумкин Машъал???
Ўйин тоза, сотилгани йўқ. Навбаҳорни бори шу аслида.
+21   
24 ноя 15:10:37
TOZA TOSHKENTLI
TARIFLASHKA TIL OJIZ, navba OCHLSIGA CHIQSA XAMMASINI YORADI DIVOTKANLA XAQIQATTAN XAMMASI YORARKAN, SILA BILMIDIGAN NARSELA YO'G'A
+20   
24 ноя 15:11:00
Ismoil9090
NAVBAXOR XAR DOIMGIDE UZ ORNIDA.
+20   
24 ноя 14:47:47
Azizjon Mirxabibov
Илтимос Наманган вилоят ҳокимлиги ва вилоят ҳокими Ш.Абдураззоқов Навбаҳор футбол жамоасини молиялаштиришни тўхтатинг шунча маблағ шунча пул шунча вақт бекорга сарф бўлаяпти шу жамоа учун шунча маблағ ҳавога кетяпти бу нимаси бутун Наманган халқи шу 40-50-та футбол мутахассислари учун ишлаши керакми пул сарфлаши керакми етар энди. (Навбаҳорнинг 15 йиллик мухлиси)
+18   
24 ноя 15:00:26
11 vs 11
Табриклар ва Қутловлар учун ҳаммага раҳмат, Бугун Машъал ҳақли ғалабага эришди.
+18   
24 ноя 14:53:58
+998999104643
Navbaxor Yutqazsa Sotilgan bolovirmaydiku mashalli mexnatichi .Mashal zor oynadi! Navbaxor muxlisi
+17   
24 ноя 15:05:08
Well behaved
Osh bo'lsin Surxondaryolik va Qashqadaryolik futbol muhlislarini bugungi yirik g'alab bilan tabrikliyman. Navbahor Namanganga suring endi
+17   
24 ноя 14:42:31
M.Yunayted.
Mash'al malatse 4 golni ham sol
+17   
24 ноя 13:26:04
JAFAR FCQIZILQUM
Navbahoram ja vahimali jamoa emas mash'al bemalol o'ynasa bo'ladi.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика