UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17"Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл". Таркиблар билан танишинг  0 23:52Аббос Файзуллаев ва ЦСКАнинг бошқа футболчилари 158 нафар болакайларга қарши майдонга тушишди  0 23:43"Барселона" ваъдасининг устидан чиқа олмади  2 22:53U20 Осиё Кубогининг энг яхши дарвозабони "Пахтакор" билан хайрлашди  1 22:28Риан Исламов "Навбаҳор"га ўтди  4 22:02Испан клуби МЮ билан Антони борасида музокаралар ўтказмоқда  2 21:09"Пахтакор" ўз стадиони тайёр бўлгунча ўйинларни қайси аренада қабул қилади?  6 20:44Ҳоланд, Винисиус, Ямаль — дунёнинг энг қиммат футболчилари  17 20:20Слотт "Ливерпуль" ҳимоячиси жароҳат олганини маълум қилди  3 19:58Магуайр Аморим билан тен Ҳагни солиштирди  6 19:35"Қуёш чиқади. Биз қайтамиз" — Гвардиола  1 19:13"Манчестер Сити" нигериялик қанот ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:49Расман: Олег Зотеев – "Андижон" аъзоси!  5 18:28МЮ ҳимоячиси "Наполи"га йўл олиши мумкин  2 18:04Италиянинг 3 та клуби Шомуродовга қизиқмоқда  7

Coca Cola Суперлига. 5-тур якунлари (фақат рақамлар) Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. 5-тур якунлари (фақат рақамлар)

19-21 июнь кунлари Coca Cola Суперлигасида 5-тур ўйинлари бўлиб ўтди.


0 - Бекободнинг "Металлург" клуби бу мавсум сафарда кетма-кет иккита ўйинда гол ўтказмаган ягона жамоа бўлиб турибди. Андрей Шипилов шогирдлари ўтган тур "Локомотив"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этишганди, бу турда "Андижон" 2:0 ҳисобида таслим этилди.

2:0 - "Навбаҳор" бу йилги мавсум иккинчи бор ўз майдонида ўйин ўтказди ва иккинчи бор 2:0 ҳисобида ғалабага эришди. "Лочинлар" бу турда "Бухоро"ни мағлуб этишган бўлса, 2-турда "Локомотив" худди шундай ҳисобда таслим қилинганди.

3 - "Локомотив"нинг россиялик ҳужумчиси Кирилл Погребняк бу мавсум ҳозирга қадар 3та гол уришга эришди. Эътиборлиси ҳужумчи учала голни ҳам боши билан рақиблар дарвозасига йўллади.

3 - Муборакнинг "Машъал" жамоаси бу мавсум Суперлигада кетма-кет учта дуранг қайд этган биринчи клубга айланди. "Газчилар" 3-турда "Қизилқум", 4-турда "Сурхон" ва 5-турда "Насаф" билан муроса кўчасини танлашди.

5 - Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби "Пахтакор"га қарши ўйинда Ўзбекистон чемпионатида биринчи марта бир ўйинда 5та гол ўтказиб юборди. 2007 йилдан буён Ўзбекистон чемпионатида иштирок этиб келаётган "қалдирғочлар"нинг энг йирик мағлубияти 0:4 эди. Ўша мағлубият ҳам 2018 йилги мавсум "Пахтакор"дан қабул қилиб олинган эди.

- Олмалиқнинг АГМК клуби дастлабки 5та турда мағлубиятга учрагани йўқ. Миржалол Қосимов шогирдлари 3та ғалаба ва 2та дуранг қайд этишди. 2008 йилдан буён Ўзбекистон чемпионатида иштирок этиб келаётган клуб ҳозирга қадар фақат бир бор мавсумнинг дастлабки 5та турини мағлубиятсиз ўтказган эди. 2013 йилда олмалиқликлар 2та ғалаба ва 3та дуранг қайд этишганди. 



9 - Навоийнинг "Қизилқум" клубининг Coca Cola Суперлигасидаги ғалабасиз серияси 9та ўйинга етди. Клуб ўтган мавсум сўнгги 4та турда рақибларини мағлуб эта олмаганди. Бу йил ҳам дастлабки 5та учрашувда навоийликлар зафар қуча олишмади.

9 - "Металлург" бунга қадар ўз тарихида бир марта Андижонда ғалабага эришган эди. Бу воқеа 2011 йилги мавсумда кузатилганди. Орадан 9 йил ўтгач Бекобод клуби "Андижон"ни сафарда таслим қилди.

10 - Тошкентнинг "Локомотив" клуби Ўзбекистон чемпионатида ўз майдонидаги кетма-кет иккита ўйинда мағлубиятга учради. "Темирйўлчилар" 2010 йилги мавсумдан буён бундай ёмон натижа қайд этишмаган эди. 



11 - Стадиони ҳали тайёр бўлмаган "Бухоро" клуби дастлабки 5та турнинг 4тасини рақиб майдонида ўтказди. Мана шу 4та ўйинда "Бухоро" ўз дарвозасидан 11та гол олиб чиқди ва умуман гол ура олмади.

17 - "Қўқон-1912" сўнгги бор Ўзбекистон чемпионатида 2003 йилда 4:0 ҳисобида ғалабага эришган. 17 йил давомида қўқонликлар миллий чемпионат доирасидаги ўйинларда бунчалик йирик ғалабани қўлга кирита олишмаган эди.



32 - "Пахтакор" легионери Драган Черан "Бунёдкор"га қарши ўйинда дублга эришди ва клуб сафида урган голлари сонини 32тага етказиб олди. Шу тариқа, Черан легионерлар орасида "Пахтакор"нинг Ўзбекистон чемпионатидаги тўпурари бўлиб олди. Бунгача Черан ва нигериялик Ихеруоме Уче ҳисобида 30тадан гол бор эди.

41 - "Пахтакор" - "Бунёдкор" учрашувининг 41-сониясида мезбонлар ярим ҳимоячиси Сардор Собирхўжаев гол уришга эришди. Бу ортда қолган 5та турда урилган энг тезкор гол бўлди. 



92:21 - "Қўқон-1912" ярим ҳимоячиси Собит Синдаров "Қизилқум" дарвозасига гол урган пайтда таблода 92:21 рақамлари порлаб турганди. Бу 5-турнинг энг кеч урилган голи бўлди.

100% - Карантиндан кейинги иккита турда учта клуб 100 фоизли натижа қайд этди. Булар: "Металлург", "Сўғдиёна" ва АГМК. Иккала турда мағлуб бўлган клублар эса иккита: "Локомотив" ва "Қизилқум".

180 - "Андижон" клуби бу йилги мавсум ўз майдонида иккита ўйин ўтказди ва иккаласида ҳам гол ура олмади. Жамоанинг уйдаги "қуруқ серияси" 180 дақиқага етди. Айни пайтда 2020 йилги Coca Cola Суперлигасида ўз майдонида гол ура олмаган ягона клуб "Андижон" бўлиб турибди.

598 - "Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси Жасур Ҳасанов "Локомотив" билан ўйинда гол урди. Шу тариқа футболчи 598 кундан сўнг Ўзбекистон чемпионатида рақиб дарвозасини ишғол қилди. Сўнгги бор Ҳасанов 2018 йилги мавсум АГМК сафида "Нефтчи"га гол урганди.

1829 - "Металлург" аъзоси Станислав Андреев "Андижон" билан ўйинда дублга эришди. Футболчи фаолиятида иккинчи бор Ўзбекистон чемпионатида дубль қайд этди. Биринчи ҳолат бундан 5 йил аввал (1829 кун олдин) содир бўлганди. Ўшанда Андреев "Пахтакор" сафида "Машъал" дарвозасига иккита гол урганди.

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика