UZ

Сўнгги янгиликлар

19:17"Лейпциг" Хави Симонсни яна бир йил ўз сафида олиб қолмоқчи  0 18:54"Байер" ҳимоячиси "Бавария"га ўтиши мумкин  1 18:36Тиаго Силванинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  1 18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  4 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  9 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  3 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  4 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  19 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  14 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  6 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  7 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  31

Coca Cola Ўзбекистон кубоги. "Оқ-тепа", "Нефтчи", "Шўртан" ва "Динамо" кейинги босқичда! Янгиликлар

Coca Cola Ўзбекистон кубоги. "Оқ-тепа", "Нефтчи", "Шўртан" ва "Динамо" кейинги босқичда!

Бугун, 23 июнь куни Coca Cola Ўзбекистон кубоги биринчи босқич учрашувлари бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада барча учрашувларнинг натижаларини ОНЛАЙН кузатиб бориш мумкин бўлди. 

ЯНГИЛАШ 


"Оқ-тепа" - "Зомин" учрашувида ҳисоб 76-дақиқада майдон эгалари легионер ҳужумчиси Ибраҳим Томива томонидан очилди - 1:0. Орадан 4 дақиқа ўтгач Фарруҳ Содиқов иккинчи бор "Зомин" дарвозасини ишғол қилди - 2:0. Учрашувда "Оқ-тепа" 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб кейинги босқичга чиқди.


Coca Cola Ўзбекистон кубоги. Саралашнинг биринчи босқичи
23 июнь, сешанба
17:30 ОҚ-ТЕПА – ЗОМИН 2:0  (
Фотогалерея)
Ҳакамлар
: Комил Расулов, Шерзод Камаров, Сардор Ҳакимов, Ҳусан Музаффаров
Назоратчи: Александр Попов
Комиссар: Ойбек Юнусов

Голлар: Ибраҳим Томива 76, - 1:0. Фарруҳ Содиқов 80, - 2:0.

"Оқ-тепа": Эркин Жабборов, Фарруҳ Содиқов, Дониёр Умаров, Сергей Прохоров, Суннатилла Мамадалиев, Шерзод Қодиров, Жамшид Юсупов, Ибраҳим Томива, Савелий Абрамов, Максимилиан Фомин, Зафар Тўраев.
Захира: Элёрбек Бахтиёров, Сарвар Жуманиёзов, Исломжон Исмоилов, Миржалол Мирюсупов, Хурматбек Йўлдошев, Самандар Очилов, Владислав Фомин, Ҳамидхон Рустамхонов.

"Зомин": Жавоҳир Комилов, Вусал Магеррамов, Элдор Каримов, Шерзод Жалилов, Достонбек Баҳромов, Отабек Аҳмаджоов, Жонибек Кўчимов, Азамат Розиқов, Абдумутал Турсунқулов, Асилжон Мансуров, Марадона Сафаров.

Захира: Рустам Нартаджиев, Миржалол Суюнов, Шерзод Хайруллаев, Рустам Хазратқулов, Шоҳжаҳон Аббосов, Фарруҳ Хожибеков, Улуғбек Жўраев.




"Нефтчи" - "Хоразм" учрашувининг 9-дақиқасида ҳисоб очилди. Меҳмонларнинг мезбонлар жарима майдони ичида уюштирилган хужумларининг бирида қоида бузилди ва бош ҳакам 11-метрли жарима тўпи белгилади. Жарима тўпини Турсунмурод Ҳайдаров аниқ амалга ошириб, учрашувдаги ҳисобни очди - 0:1.

52-дақиқада ҳисоб яна ўзгарди. Бу сафар "Хоразм" ҳужумчиси Норхон Шерипов узоқдан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни 0:2 кўринишига олиб келди.

55-дақиқада "Нефтчи" футболчилари ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлишди. Бу вазиятда Отабек Зокиров меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди - 1:2.

74-дақиқада Отабек Зокиров дублга эришди ва ҳисоб тенглашди - 2:2.

89-дақиқада фарғоналиклар ҳисобда олдинга чиқиб олишди, Достонбек Бобожонов гол урди - 3:2. "Нефтчи" ажойиб камбэк! 

Ўйинда "Нефтчи" 3:2 ҳисобида ғалабага эришди ва навбатдаги босқичга йўл олди.


17:30 НЕФТЧИ – ХОРАЗМ 3:2 
Ҳакамлар
: Достон Раҳмонов, Маҳмуд Турдиев, Феруз Достонов, Достон Мирзараимов
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
Комиссар: Александр Давиденко

Голлар: Турсунмурод Ҳамдамов 9 пенальти, - 0:1. Норхон Шерипов 52, - 0:2. Отабек Зокиров 55, - 1:2. Отабек Зокиров 74, - 2:2. Достонбек Бобожонов 89, - 3:2.

"Нефтчи": Шерзод Абдураимов, Тимур Султонов, Элдор Эргашев, Ислом Каримов, Ислом Тошпўлатов, Жамшид Қобулов, Достон Тошматов, Дилёрбек Ирматов, Идрис Бикмайкин, Санжар Зокиров, Жаъфар Исмоилов.
Захира: Шуҳратилло Раҳмонов, Муҳаммадазиз Обиджонов, Мансуржон Саидов, Отабек Зокиров, Асилбек Ғойибжонов, Дониёр Мадаминов, Достонбек Бобожонов, Дилшодбек Умрзаков, Илҳомжон Ваҳобов.

"Хоразм": Ғайрат Ўдаев, Равшанбек Султонов, Жасур Отажонов, Тимур Машарипов, Баҳодир Муртозаев, Сардорбек Матмуратов, Дадахон Юсупов, Саиджамол Давлатжонов, Миржалол Қурбонов, Норхон Шерипов, Турсунмурод Ҳамдамов.

Захира: Элдорбек Шуҳратбеков, Фарруҳ Ҳайдаров, Темурбек Исмаилов, Тимур Бекчанов, Хабибулла Матёқубов, Мирзабек Курязов, Мадримбой Мадримов.




"Турон" - "Шўртан" учрашувининг 32-дақиқасида Абдулазиз Абдурашидовнинг қанотдан узатиб берган тўпига Даврон Исақов бош билан зарба йўллади, Маматханов тўпни ушлаб олди. 40-дақиқада Билол Тошмирзаевнинг узоқ масофадан йўллаган кучли ва аниқ зарбасини Мирзоҳид Маматханов аранг қайтариб қолди!

64-дақиқада "Шўртан" футболчиси Жасур Холтўраев қарши ҳужумда дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб гол урди - 0:1. 

75-дақиқада бош ҳакам томонидан белгиланган пенальтини Дилшод Хушбаков аниқ амалга оширди - 1:1. Асосий вақтда дуранг қайд этилди ва жамоалар пенальтилар сериясига мурожаат қилишди. Футбол лотореясида "Турон" вакили Исмоил Оҳунжонов гол ура олмади ва "Шўртан" 5:3 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди.



17:30 ТУРОН – ШЎРТАН 1:1 (Пен: 3:5)
Ҳакамлар
: Элёр Турсунов, Шоҳнур Йўлдошев, Далер Тиллоев, Алишер Тўхтасинов
Назоратчи: Ислом Раҳимов
Комиссар: Маъмур Султонов

Голлар: Жасур Холтўраев 64, - 0:1. Дилшод Хушбаков 75 пенальти, - 1:1.

Пенальтилар серияси:
Ислом Шодмонов - 0:1
Шоҳруҳ Холматов - 1:1
Самандар Шодмонов - 1:2
Достон Мелиқўзиев - 2:2
Олимжон Каримов - 2:3
Дилшод Хушбаков - 3:3
Жаҳонгир Қурбонбоев - 3:4
Исмоил Оҳунжонов - 3:4 (дарвозабон)
Жасур Холтўраев - 3:5.

"Турон": 87. Акмал Ортиқов, 2. Абдулазиз Абдурашидов (24. Хуршид Асқаралиев, 70), 5. Ойбек Ахматов, 8. Баҳодир Акрамов (21. Дилшод Хушбаков, 46), 10. Жавоҳир Соҳибов, 9. Даврон Исақов, 15. Шохрух Холматов (С), 17. Достон Мелиқўзиев, 22. Ғолиббек Сарибоев, 27. Акмал Холмуродов (25. Исмоил Охунжонов, 70), 77. Билол Тошмирзаев (14. Дониёр Исмоилов, 58).
Захира: 1. Мирзоҳид Жалилов, 3. Оқилбек Махмудов, 4. Суннатилла Эрматов, 7. Муҳаммадкомил Низомов, 18. Аслиддин Тоштемиров.

"Шўртан": 25.Мирзоҳид Маматхонов, 2.Нурали Падаров, 7.Олимжон Каримов, 8.Шамсиддин Сагдуллаев, 10.Маъруф Муродов, 11.Жасур Холтўраев, 14.Шокир Юлдашев (9.Худоёрхон Сагдуллаев, 62), 17.Элёр Омонжонов, 18.Самандар Шодмонов, 19.Шербек Эшмуротов, 28.Санжар Тўрақулов (29.Жаҳонгир Қурбонбоев, 62).
Захира: 1.Асадуллохон Полвонов, 5.Элбек Отақулов, 22.Сардор Садуллаев, 24.Бекзод Сувонов, 27.Ислом Шодмонов, 34.Шаҳбоз Жўраев.



"Истиқлол" - "Динамо" ўйинида 37-дақиқада гол урилди. Шоҳрух Абдураҳмоновнинг кучли зарбасини рақиб дарвозабони қайтарган бўлса, Низомжон Норовнинг зарбаси олдида ожизлик қилди - 0:1. 

Бир неча дақиқа аввал Амиржон Сафаровга нисбатан қўполлиги учун сариқ карточка олган "Истиқлол" вакили Абдухолиқ Қурбонов 45-дақиқада навбатдаги марта қўполлиги учун майдондан четлатилди! "Истиқлол" 10 киши бўлиб қолди.  

52-дақиқада Низом Норов ҳужумга ўтиб, хавфли вазият юзага келтирди, қайтган тўпни Муҳаммадқодир Раҳимберганов дарвозага йўллаб ҳисобдаги фарқни иккитага оширди - 0:2! 

73-дақиқада Дамир Темиров 22 метрлардан ажойиб зарба бериб супергол муаллифига айланди  - 0:3. 

Ўйин тугади, "Динамо" кейинги босқичга йўл олди.


17:30 ИСТИҚЛОЛ – ДИНАМО 0:3 
Ҳакамлар:
Раҳим Каримов, Ойбек Калахўжаев, Ҳусниддин Баҳодиров, Ғайрат Жўраев
Назоратчи: Шухрат Бозоров
Комиссар: Бахтиёр Ширинов.

Голлар: Низомжон Норов 32, - 0:1. Муҳаммадқодир Раҳимберганов 52, - 0:2. Дамир Темиров 73, - 0:3.

"Истиқлол": Нодир Ашурматов, Абдуҳолиқ Қурбонов, Аббос Махсталиев, Умиджон Қодиров, Муҳаммаджон Султонов, Дониёр Тўлашев, Рустам Абдуҳамидов, Улуғбек Худойбердиев, Темур Маматмуродов, Умар Атҳамзода, Роббим Ҳасанов.
Захира: Хуршид Ходжаев, Аҳрорбек Ўктамов, Хожиакбар Юнусов, Жасурбек Эрмаматов, Файузуллобек Жуманқўзиев, Шоҳруҳ Бойқўзиев, Хушундбек Бозоров, Раҳматулло Ўктамов, Мўйдинжон Мамазулумов.

"Динамо": Шоҳруҳ Эшбўтаев, Ҳаким Аламхонов, Аваз Агалиев, Жасур Азимов, Низомжон Норов, Амиржон Сафаров (Азамат Алланиязов, 46), Дамир Темиров, Муҳаммадқодир Раҳимберганов (Тимур Шарипов, 72), Алишер Юсупов, Комил Шарофутдинов, Шоҳруҳ Абдураҳмонов (Шаҳбоз Нуриддинов, 72).
Захира: Шоҳруҳжон Раимов, Бекзоджон Аҳмаджонов, Шарафиддин Шобиров, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Жасурбек Ўринов

Четлатиш: Абдуҳолиқ Қурбонов 45 (2СК).



ЯНГИЛАШ 

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика