

Бу ҳақда УЕФА хабар бермоқда.
Барселонадаги "Камп Ноу" стадионига 91 553 мухлис ташриф буюрди.
Олдинги рекорд Пасадина (АҚШ)да ЖЧ-1999 финали доирасидаги АҚШ ва Хитой (0:0, пенальтилар бўйича 5:4) ўртасидаги ўйинда ўрнатилган эди. Ўшанда ўйинга 90 185 мухлис ташриф буюрган.
"Барселона" 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Каталония жамоаси илк ўйинда 3:1 ҳисобида рақибини мағлуб этганди.
Испания жамоаси ярим финалда "Арсенал" - "Вольфсбург" жуфтлиги ғолиби билан ўйнайди.
Аёллар ўртасидаги Чемпионлар Лигаси финали 21 май куни Туринда бўлиб ўтади. "Барселона" мусобақанинг амалдаги чемпиони ҳисобланади.







