Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси номи эълон қилинди

Aslanov Jasurbek
8 дек 2017, 16:29
УЕФА расмий сайти Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 6-турида мухлислар томонидан энг яхши деб топилган футболчи номини эълон қилди.

Дортмунднинг "Боруссия" клубига қарши баҳсда (3:2) гол урган Криштиану Роналду 41% овоз билан ҳафта футболчисига айланди.

Сўровнома натижаларига кўра, Роналду "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Коутиньо (38%), ПСЖ хавбеки Корентин Толиссо (8%), "Шахтёр" футболчиси Бернард (5%), "Челси" юлдузи Эден Азар (3%), "Барселона" ҳужумчиси Пако Алькасер (2%), "Тоттенхэм" форварди Сон Хён Мин (1%) ва "Ювентус" ярим ҳимоячиси Хуан Куадрадони (1%) ортда қолдирди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia