UZ

Сўнгги янгиликлар

15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  0 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  7 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  8 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  7 09:30Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  20

"Чемпионлар Кубоги" турнири якунланди Янгиликлар

"Чемпионлар Кубоги" турнири якунланди

Тошкентда 1994 йилги Осиё ўйинларида қозонилган ғалабага бағишлаб "Чемпионлар Кубоги" деб номланган футбол турнири ўтказилди.

Мусобақани ЎФФ ва ўша йили Ўзбекистон терма жамоаси билан чемпионликни қўлга киритган собиқ футболчи Азамат Абдураимовлар ташкиллаштиришди.

Турнирда "Восток", "Корзинка", "Free Zone", "Ардус", "F-88", "Chelsea", "Адолат" ҳамда "Аллианс Арена" жамоалари икки гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб боришди.

14 май санасида мусобақанинг ҳал қилувчи ўйинлари бўлиб ўтди. Учинчи ўрин учун баҳсда "Аллианс Арена" клуби "Восток"ни 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Кичик финалда эса "Корзинка" жамоаси "Адолат"ни енгди.
Асосий финалда эса турнирнинг энг кучли жамоалари ўзаро беллашишди. "F-88" ва "Free Zone" клублари ўртасидаги баҳснинг асосий вақти 2:2 ҳисобида якунланди. Чемпион номини аниқлаш учун томонлар пенальтилар сериясига мурожаат қилишди. Унда Азамат Абдураимов бош мураббийлигидаги "Free Zone" жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва турнир ғолиблигини тантана қилди.

"Чемпионлар кубоги" турнири
14.05.2016

3 ўрин

"Аллианс Арена" - "Восток" 4:2

Кичик финал

"Корзинка" - "Адолат" 3:2

Финал

"F-88" - "Free Zone" 2:2 (пен. серияси 1:2)

Эътиборли томони сўнгги кун беллашувлари ўзбек футболининг афсоналаридан бири Биродар Абдураимовнинг туғилган кунига тўғри келди. Мусобақа иштирокчилари ва ташкилотчилари Биродар Ҳасановични таваллуд айёмлари билан чин дилдан муборакбод этишди ва зарбоп тўн кийдиришди.

Турнир сўнггида ғолиб ва совриндорларга, шунингдек энг яхшиларга эсдалик совғалари ва махсус совринлар топширилди.

Мусобақа финалидан фотогалерея: ФОТО



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика