UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz", "Хоразм" – "Навбаҳор"  8 21:15"Динамо" – "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  19 21:10"Реал" ёки ПСЖ эмас. Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати фаворитининг номи айтилди  2 20:43Расман: "Атлетико" Баэнани "Вильярреал"дан 45+5 миллион еврога сотиб олди  0 20:35Осиё Кубоги саралаши. Лаос - Ўзбекистон (онлайн ҳисоб)  1 20:19Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  0 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  2 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  17 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  12 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  3 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  11 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  6

Чемиртан ва Мичич журналист ва мухлислар саволларига жавоб беришди Янгиликлар

Чемиртан ва Мичич журналист ва мухлислар саволларига жавоб беришди

Мавсумлар оралиғида "Бунёдкор" сафини тўлдирган ҳужумчи Вадим Чемиртан ва ҳимоячи Душан Мичич мухлис ва журналистлар саволларига жавоб беришди.

Вадим Чемиртан: “Мавсум тугагач “Бунёдкор”дан таклиф тушди. “Бухоро” сафидаги ўйинларидан сўнг таклиф бўлди. Ўйлаб кўриб бир йилга шартнома туздим. Жамоанинг асосий мақсади Ўзбекистон чемпиони бўлиш. Осиё чемпионлар лигасида эса кучимиз етганича ўйнаймиз”. 

Душан Мичич: “Осиёда ўз ўрнига эга бўлган клуб бўлган “Бунёдкор”дан таклиф бўлгани учун шу жамоага ўтишга қарор қилдим. “Бунёдкор” билан катта ютуқларга эришмоқчиман".

- “Бухоро” ва “Бунёдкор” муҳитлари орасида фарқ борми? 

Чемиртан: - Деярли фарқ сезмадим. Шунчаки “Бухоро”да асосан ёши катта футболчилар ўйнарди. “Бунёдкор”да эса асосан ёшлар. Шуниси фарқли холос. 

- “Ал Жайиш” билан ўйин ҳақида фикрларингиз қандай? 

Мичич: - Биринчи расмий ўйин бўлгани учун албатта оғир бўлди. Энг асосийси ғалабага эришиб гуруҳ босқичига йўл олдик.

- “Бухоро”дан кетганингиздан сўнг мухлислар сиздан норози бўлишди. Бунга муносабатингиз қандай?

Чемиртан: - Бухоролик мухлисларни жуда ҳурмат қиламан. Кетишимнинг уларга умуман алоқаси йўқ. Жамоада ўзгаришлар кутилаётганди, шу боис “Бунёдкор”га ўтишга қарор қилдим. Агар ҳозир “Бухоро”дан катта миқдордаги маош таклиф қилинса тўғриси ҳақиқий профессионалга ўхшаб йўқ деб жавоб берардим. 


- “Ал Жайиш” билан ўйинда майдонга тушмадингиз. Мураббий буни қандай изоҳлади? 

Чемиртан: - Мураббийнинг қарорини муҳокама қилмайман. Демак ўша пайтда мендан кучлироқ футболчи бор экан. Натижа бўлди демак бош мураббий тўғри қарор қабул қилибди. Биз сафарда ҳимоядан ўйнадик шу боис ҳам балки захирада қолгандирман. Ўйиндан кейин Сергей Лушан биз кўпроқ ҳужум қиладиган ўйинларда Чемиртан кўпроқ фойдали деб айтибди. Демак шундай. 

- Жамоадаги энг қобилиятли икки нафар ёш футболчини айта оласизми? 

Чемиртан: - Икки кишини алоҳида кўрсата олмайман. Бутун жамоа кучли. 

Мичич: - Ёшларни оладиган бўлсак Дилшод Аҳмадалиев ва Нурилло Тўхтасиновни айтган бўлардим. 

- Сизни олдинги клубларингизда мухлислар қандай чақиришарди? 

Чемиртан: - Агар қисқа лақабим бўлса Чема. 

Мичич: - Мени мухлислар Муня деб чақиришарди.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика