“Челси”да сўнгги 10 йилда вақтинчалик мураббийларни ҳисобга олмаганда 10 нафар мураббий ишлади

Administrator
22 апр 2026, 23:35
“Челси” сўнгги ўн йилдаги ўнинчи мураббийи билан хайрлашди.

Лондон клуби бугун Лиам Росеньорни истеъфога чиқарди. 41 ёшли мутахассис 100 кундан сал кўпроқ ишлади.

2016 йил бошидан бери “Челси”ни Гус Ҳиддинк, Антонио Конте, Маурицио Сарри, Френк Лэмпард, Томас Тухель, Грэм Поттер, Маурисио Почеттино ва Энцо Мареска каби мутахассислар ҳам бошқарган. Бош мураббий вазифасини вақтинча бажарувчилар ҳисобга олинмаганда мураббийлар сони ўн нафарни ташкил қилади.

Бу йиллар давомида “Челси” Англия чемпионати ва кубоги, Чемпионлар лигаси, Европа лигаси, Конференциялар лигаси, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида (икки марта) ғалаба қозонди.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: OptaSports