"Челси" ёзда Боатенг билан шартнома имзолаши мумкин

Alisher
16 апр 2021, 12:11
"Челси" ёзги трансфер ойнасида мудофаа чизиғини кучайтирмоқчи.

Лондонликларнинг шорт-листида ҳимоячи Жером Боатенг ҳам бор. Агар клуб Никлас Зюле ёки Давид Алаба билан шартнома имзолай олмаса, ушбу ўйинчига мурожаат қилади.

"Челси"нинг янги устози Томас Тухель ПСЖда ишлаган пайти Боатенгнинг трансферини амалга оширишга уриниб кўрган.

32 ёшли германиялик футболчининг шартномаси ёзда якунига етади. Футболчи жорий мавсум Бундеслига доирасидаги 20та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/cfbayern