

"Верона" ва Албания терма жамоаси ҳимоячиси Мараш Кумбулла фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин. "Челси" раҳбарияти футболчи учун 23 миллион евро таклиф қилишга тайёрлиги айтилмоқда.
Шунингдек, "Интер" албаниялик футболчи учун Лондон клубига рақобат туғдириши кутилмоқда. "Нерадзуррилар" айни пайтда ижара асосида "Верона"да тўп тепаётган ҳимоячи Федерико Димарко ва ярим ҳимоячи Эдди Сальседоларни ҳам битимга қўшиши мумкин.
Маълумот учун, 20 ёшли Кумбулла "Верона" тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсум 19 ўйинда майдонга тушиб, 1та голга муаллифлик қилди.



