

Франциянинг “Метц” клуби ҳужумчиси Ҳабиб Диалло фаолиятини Лондон клубида давом эттириши мумкин. “Кўклар” французлар билан аллақачон музокараларни бошлаб юборган ва 20 млн евролик таклифни билдиришга улгурган.
Аммо “Метц” 24 ёшли Диалло билан қишки трансферлар ойнаси вақтида хайрлашмоқчи эмас.
Жорий мавсум сенегаллик Лига 1 доирасида 19 та ўйинда 10 та гол урди.



