"Челси" рекорд миқдорда даромад топди

Aslanov Jasurbek
1 янв 2019, 13:23
"Челси" расмий сайтида клубнинг 2017/18 мавсумдаги молиявий ҳисоботи эълон қилинди.

Лондонликларнинг даромади бир йилда 397 млн. евродан 487 млн. еврога (22,7%га) ошди. Кўклар илк бора 400 млн. фунтлик (440 млн. евро) довондан ўтди. Футболчиларни сотувидан 124 млн. евро ишлаган клуб ўз тарихида илк бор соф даромадга эга бўлди - 68,1 млн. евро.

Маблағнинг яна бир муҳим манбаси - трансляциядан тушадиган даромад. Улар 45,8 млн. евродан 224 млн. еврога етди. Бу кўпроқ Лондон жамоасининг Чемпионлар лигасига қайтганига боғлиқ.

Ушбу ҳисобот УЕФА томонидан ўрнатилган молиявий фэйр-плей қоидасига тўғри келади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: chelseafc.com