

"Челси"нинг асосий таркибида тушмаётган бўлса-да, 37 ёшли аргентиналик лондонликлар билан бирга бўлишидан хурсанд эканлигини яшириб ўтирмади.
"Челси" билан шартномани узайтирганимдан жуда хурсандман. Умид қиламанки, кейинги мавсумдан роҳатланамиз ва кўплаб мақсадларга эришамиз. Мен учун "Челси'дек катта клубда қолиш жуда ҳам осон қарор", - дейди Кабальеро.



