“Челси” навбатдаги трансферни эълон қилди

Eldor Akmurzayev
27 авг 2020
“Ницца” ҳимоячиси Маланг Сарр “аристократлар” билан беш йиллик шартнома имзолади.

21 ёшли футболчи 2020/21 йилги мавсумни ижарада ўтказади.

Сарр “Ницца” сафида 2016 йил дебют қилган бўлиб, 4 мавсум давомида клуб либосида 102 ўйинда қатнашди. Унинг ҳисобида учта гол бор.

Маланг Франциянинг турли ёш тоифаларидаги термаларда ўйнаган, аммо миллий жамоадан ҳозирча чақирув олмаган.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/ChelseaFC