"Челси" Маунт билан яхшиланган шартлар асосида шартномани узайтирмоқчи

Alisher
14 сен 2021, 16:28
"Челси" тез орада ярим ҳимоячи Мейсон Маунтга яхшиланган шартлар билан янги шартнома таклиф қилмоқчи.

22 ёшли англиялик футболчи янги шартномага кўра ҳафтасига 175 минг фунт маош олади.

Маунт клуб академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.

Мейсон жорий мавсум АПЛ доирасидаги 3та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Goal