"Челси" Жиру билан шартномани узайтирди

21 май 2019, 20:00
Ҳужумчи Оливье Жиру "Челси"даги фаолиятини давом эттиради.

Франциялик лондонликлар билан 2020 йил ёзига қадар шартномасини узайтирди.

"Биз Оливье "Челси"да яна бир мавсум ўйнашидан мамнунмиз. У 1,5 йилдан бери клуб шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўшандан бери сабр қилиш ва имкониятларни кутишга мажбур бўлди. Лекин, у жамоага керакли ўйинчи эканлигини кўрсата олди. Умид қиламизки, Бокудаги финалда ҳам Жиру "Челси"га фойда келтиради", - дейди клуб директори Марина Грановская.

32 ёшли форвард жорий мавсум АПЛнинг 27 ўйинида 2 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: chelseafc.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›