"Челси" "Интер" футболчиси де Врейга қизиқмоқда. У бир йилдан сўнг текинга кетиши мумкин

Alisher
8 июн 2022, 13:08
"Интер" марказий ҳимоячиси Стефан де Врей фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

30 ёшли Нидерландия терма жамоаси ўйинчисига "Челси" қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.

Де Врей Лондон клубида "Реал"га йўл олган Антонио Рюдигернинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Де Врейнинг "Интер" билан шартномаси 2023 йилнинг июнига қадар мўлжалланан.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira

Сўнгги янгиликлар

Барча ›