

28 ёшли ярим ҳимоячи бир неча кун олдин «Реал»га ўтганди.
“Унинг охирги сўзлари WhatsApp'да бўлганди. У йигитлар билан ҳайрлашди ва шундан буён Азар ҳақда ҳеч нарса эшитмадик. Бу одатий ҳол эмас. У «Раҳмат, йигитлар, сизларни яхши кўраман» деб ёзди. Кейин эса «Эден Азар гуруҳни тарк этди», деган ёзув чиқди. Ўшанда мен у ҳақиқатдан кетганлигини ҳис қилдим”, – дея қайд этган 24 ёшли италиялик футболчи.



