

Шу тариқа лондонликлар 28 йил ичида илк марта ушбу рақибга “Стемфорд Бридж”да ютқазиб қўйишди.
“Аристократлар” 1990 йилнинг февраль ойида 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришганди. Шундан кейин ўткзилган 27 та ўйиннинг 18 тасида ғалаба, 9 тасида дуранг қайд этилганди.
“Челси” айни пайтда 56 очко жамғарган ва АПЛ турнир жадвалида бешинчи поғонада бормоқда. Улар ЧЛга йўлланма берувчи тўртинчи ўринда бораётган “Тоттенҳэм”дан 8 очкога ортда қолишмоқда.



