“Челси” Батшуайидан қутулишга қарор қилди
01 май 2020 07:05
Янгиликлар
Қайд этилишича, “Челси” ёзги трансферлар вақтида Миши Батшуайига янги клуб топишга ва уни сотиб юборишга жиддий ҳаракат қилади. Миши лондонликларнинг асосий ҳужумчисига айлана олмади. Жамоа устози Френк Лемпард ҳам унинг кетишига қарши эмас. Маълум бўлишича, ҳужумчи АПЛда қолади. Фақат ҳозирча унинг қайси клубга ўтиши аниқ эмас.
Бельгиялик 26 ёшли футболчи жорий мавсум “Челси” сафида АПЛнинг 16 та ўйинида қатнашиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатма берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар