"Челси" "Барселона"нинг ёш юлдузи учун 50 млн евро тайёрлаб қўйди

Alisher
18 фев 2022, 13:18
"Барселона" тарбияланувчиси Гави "Челси"нинг бош трансфер мақсадларидандир.

"Аристократлар" раҳбарияти 17 ёшли футболчини ёзги трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади.

Англияликлар Гави ва "кўк-анорранглилар"нинг музокараларидаги келишмовчиликдан фойдаланиб қолмоқчи. Ўйинчини клубнинг ҳамкорликни узайтириш борасидаги сўнгги таклифи қаноатлантирмади.

"Челси" футболчи учун Каталония клубига 50 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Лондонликлар Гави билан яхши молиявий шартлар билан узоқ муддатли шартнома имзолашни режалаштирмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Goal