"Челси" 2001 йилдан бери Премьер-лигадаги энг ёмон сафар ўйинлари сериясини қайд этди

Оқил Абдубарноев
27 фев 2023, 02:11
"Челси" якшанба куни "Тоттенхэм"га қарши кечган дербида 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Премьер-лигада “нафақачилар”нинг сафардаги сўнгги саккизта учрашувини оладиган бўлсак, жамоа тўрт марта дуранг ўйнади ва шунча мағлуб бўлди. Сафардаги 8 ўйинда ғалаба қозона олмагани жамоанинг 2001 йилнинг март ойидан бери Премьер-лигадаги энг ёмон серияси саналади. 

"Челси" 11 март куни АПЛдаги навбатдаги ўйинини сафарда ўтказади. Шу куни лондонликлар “Кинг Пауэр”да “Лестер”га қарши майдонга тушади.

"Аристократлар" ҳозирда АПЛ турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Sky Sports Statto