UZ

Сўнгги янгиликлар

15:10Улуғбек Ҳошимов: "Ўзим катта бўлган жамоага қайтиш ёқимли. "Пахтакор" билан катта ютуқларга эришишни мақсад қилганман"  0 14:33"Ал Иттиҳод" Эдерсонни харид қилишга уриниб кўради, "Ман Сити" 50-60 млн евро хоҳламоқда  0 13:47"Астон Вилла" "Барселона" собиқ ўйинчисини сотишга тайёр  0 13:20"Манчестер Юнайтед" Маунтни сотишга тайёр  0 12:55ПСЖ йирик трансферга қўл уришга яқин  1 12:39Қирғизистон футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзимиз йўл қўйган хатоларимиз сабабли мағлуб бўлдик. Осиё кубогида Японияни мағлуб этганимиздан сўнг босимни ҳис қилдик"  1 12:17"Барселона" Уильямснинг товон пулини фаоллаштиришга тайёр  0 11:48Феликс "Бенфика"га қайтиши мумкин?!  0 11:20"Реал" ўйинчилари ва ходимлари Мбаппенинг ўзини тутишидан ҳайрон  5 10:51Карло Анчелотти «Реал»да Килиан Мбаппедан қайси чизиқда ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди  2 10:21Ҳусниддин Нишонов: "Ҳозир фақатгина жисмоний ҳолатимиз ва ҳимоямизни яхшилаш ҳақида ўйламоқдамиз"  1 10:16Нишоновнинг бенефисига айланган Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси баҳсидан ГАЛЕРЕЯ  1 09:55«Зенит» тарбияланувчиси «Қизилқум» кўригидан ўтмоқда  0 09:28«Ланс» «Челси»дан марказий ҳимоячи олиб келмоқда  3 09:00ТОП-10 да фақат «Бавария» футболчилари. Бундеслигада энг кўп ҳақ олувчи футболчилар маълум  1

Championat.asia ва Transfermarkt ҳамкорликда йилнинг энг яхшилари ва йил рамзий терма жамоасини аниқлади Янгиликлар

Championat.asia ва Transfermarkt ҳамкорликда йилнинг энг яхшилари ва йил рамзий терма жамоасини аниқлади

Дунёга машҳур Transfermarkt портали ва Championat.asia сайти ҳамкорликда 2021 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди.

Ўзбекистоннинг энг яхши аёл футболчиси - Диёра Ҳабибуллаева ("Сўғдиёна-W")

"Сўғдиёна-W" 2021 йилги мавсумда ҳам Ўзбекистон чемпиони, ҳам мамлакат кубоги соҳибига айланди. Жамоа ҳужумчиси Диёр Ҳабибуллаева бу йилги Ўзбекистон олий лигасида 19та ўйинда майдонга тушди ва 31та гол уриб тўпурар бўлди. Кубок доирасидаги 3та баҳсда ўз ҳисобига 4та гол ёзиб қўйди. Бу йил чинакамига Диёра Ҳабибуллаевага аталган йил бўлди десак муболаға бўлмайди.




Ўзбекистоннинг энг яхши футзалчиси - Даврон Чориев (АГМК/"Хуахин Жиззах")

Ўтган мавсумни АГМК сафида ўтказган Даврон Чориев Ўзбекистон вице-чемпиони бўлди. Сентябрь ойида Литвада ўтган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси сафида иштирок этди ва 1та гол уриб, бешта голли пас берди. Яқинда бошланган футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатини "Хуахин Жиззах" сафида бошлади. 




Суперлиганинг энг яхши дарвозабони - Милан Митрович ("Сўғдиёна")

"Сўғдиёна" учун 2021 йил тарихий йилга айланди. Жиззах клуби ўз тарихида илк бор мамлакат чемпионатида кумуш медалига сазвор бўлди. Ушбу катта ғалабада жамоа дарвозабони Милан Митровичнинг ҳиссаси катта. Сабаби сербиялик посбон 19та ўйинда майдонга тушди ва атиги 8та гол ўткзади. 12та баҳсда рақиблар унинг дарвозасига йўл топа олишмади. Дақиқалар бўйича ҳисобласак ўртача ҳар 214 дақиқада Митрович битта гол ўтказди холос.




Суперлиганинг энг яхши ёш футбочлиси - Диёр Холматов ("Пахтакор")


19 ёшли ярим ҳимоячи бу йил "Пахтакор"нинг асосий футболчиларидан бирига айланиб улгурди. Чап қанот вакили мавсум давомида ўзининг чаққон ҳаракатлари билан жамоасига муҳим очколар қўлга киритилишида ёрдам берди. Холматов 8-турда "Қўқон-1912" дарвозасига гол уришга эришди. Бундан ташқари мавсум давомида шерикларига уч марта голли узатмани амалга оширди.





Суперлиганинг энг яхши футболчиси - Драган Черан ("Пахтакор")

Тажрибали футболчи кетма-кет учинчи мавсум Ўзбекистонда тўпурар бўлди. Тўғри Черан ўтган йилдагидек Суперлигамизни ёндирмади, лекин факт фактлигича қолади. Мавсум давомида Драган 23та учрашувда майдонга тушди ва гол+пас тизимида 20 очко тўплади (16та гол ва 4та голли узатма). Черан иккита дубль ва битта хет-трик қайд этди.




Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи - Рўзиқул Бердиев ("Насаф")

Қаршининг "Насаф" клуби учун 2021 йилги мавсум унитилмас бўлди десак янглишмаймиз. Жамоа ОФК кубогида финалгача етиб борди ва Баҳрайн клубига йирик ҳисобда ютқазиб қўйди. Суперлигада сўнгги турга қадар медаллар учун курашди ва охирги ўйиндаги аламли мағлубият туфайли чемпионатни тўртинчи ўринда тугатди. Ўзбекистон кубогида эса "Насаф" барчадан кучли эканлигини кўрсата олди. Ярим финалда ҳам, финалда ҳам Бердиев жамоаси 10 киши бўлиб қолганига қарамай таркиб жиҳатдан ўзидан кучли ва тажрибали бўлган рақибларни мағлуб эта олди. Йил бошида "Насаф" олдига аниқ вазифа қўйилгмаганини ва ўтган йилги жамоадан 4 нафар асосий футболчиларнинг кетганини инобатга олсак Бердиев қисқа фурсат ичида совринни қўлга кирита оладиган жамоани туза олди.




Transfermarkt ва Championat.asia талқинига кўра йил рамзий терма жамоаси:

Дарвозабон: Милан Митрович ("Сўғдиёна")

Ҳимоячилар: Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор"), Шерзод Аъзамов ("Пахтакор"), Лука Чермель ("Сўғдиёна"), Шерзод Насруллаев ("Насаф")

Ярим ҳимоячилар: Эркин Байдуллаев ("Қизилқум"), Марко Станоевич ("Насаф"), Азизбек Амонов ("Локомотив"), Фарруҳ Икромов ("Бунёдкор"), Драган Черан ("Пахтакор")

Ҳужумчи: Ҳусаин Норчаев ("Насаф")





Transfermarkt и Championat.Asia определили лучших игроков 2021

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика