UZ

Сўнгги янгиликлар

20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  12 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  5 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  3 19:20ЎФА нега жим?  8 19:04Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  20 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  8 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  17 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  2 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  9 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  46

"Championat.asia" нашри ходимлари Фаластин, Иордания ва Тожикистонга сафар қилади Янгиликлар

"Championat.asia" нашри ходимлари Фаластин, Иордания ва Тожикистонга сафар қилади

Сайтимиз Сиз азиз футбол мухлисларига "қайноқ" ва муҳим хабарларни воқеа жойидан етказиб бериш учун ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасидаги иккита ўйинга ўз ходимларини юбормоқда.

Ватанимиз бош жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасидаги илк юриши Фаластинга қарши кечади. Сафарда ўтадиган мазкур ўйинда сайтимизнинг икки нафар ходими Гайрат Хасбиулин ва Толибжон Қосимов терма жамоа иштирокидаги ўйинга оид барча хабар ва тафсилотларни воқеа жойидан ёритиб боради. Шунингдек, Иорданияда ўтадиган Ироққа қарши ўртоқлик учрашувда ҳам сайтимиз вакиллари журналист сифатида иштирок этишади.

Шунингдек, сайтимизга нафақат юртдошларимиз, балки қўшни давлатлар Тожикистон ва Қирғизистондан ҳам футбол мухлислари ташриф буюришади. Шу боисдан сайтимиз ходимлари Шаҳбоз Беғамов ва фотомухбир Жаҳонгир Файзуллаев Марказий Осиё дербиси, ЖЧ-2022 саралаш босқичининг "F" гуруҳидан ўрин олган Тожикистон - Қирғизистон учрашувида ишлашади. 

Марказий Осиё дербиси мақомидаги мазкур принципиал қарама-қаршилик мухлисларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Шу туфайли қўшниларимизнинг ўзаро беллашувини ёритиб, ўйин атрофи ва учрашув тафсилотлари ҳақида хабардор қилиш мақсадида сайтимиз ходимлари бўлажак ўйин учун аккредитациядан ўтишди. 

Ўзбекистонлик мутахассис Усмон Тошев бошқарувидаги Тожикистон ва россиялик мураббий Александр Крестинин бошчилигидаги Қирғизистон терма жамоаларининг мазкур баҳси қизиқарли ва муросасиз ўтишига шубҳа йўқ. 

Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамизнинг Фаластинга қиладиган сафари ва Иорданияда ўтадиган Ироққа қарши баҳс эса ҳафтанинг энг муҳим воқеасига айланади. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоасига ЖЧ-2022 Иккинчи саралаш босқичи "D" гуруҳида Фаластин, Саудия Арабистони, Яман ва Сингапур рақиблик қилади. Дастлабки турда Сингапур Яманни қабул қилса, Ўзбекистон Фаластинга сафар қилади. Саудия Арабистони эса биринчи турда дам олади. Иккинчи турда эса вакилларимиз ўйин ўтказишмайди ва оралиқдаги бўш ойнани ўртоқлик беллашуви билан тўлдиришади. Фаластиндаги ўйиндан кейин вакилларимиз ўша ерга яқин бўлган Иорданияда Ироқ билан ўртоқлик учрашувини ўтказади.

ФИФА кунлари муносабати билан бошланажак янги мундиалга илк қадамларни қўйиладиган Қатар-2022 саралаш босқичи доирасидаги муҳим беллашувларни сайтимиз орқали кузатишда давом этинг! Биз эса Сиз азиз футбол мухлислари воқеа жойидан эксклюзив маълумотлар ва "қайноқ" хабарларни етказиб берамиз! Зеро сайтимиз фақат ва фақат Сиз азиз футбол иҳлосмандлари учун ишлайди!


"Championat.asia" шиори: Орзу қилинг, завқланинг ва бизни кузатинг!

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика