

Ташкилот матбуот хизматининг хабар беришича, якуний қарор 2026 йил ноябрь ойи охирида эълон қилинади.
Эшитувлар 8 октябрь куни CAS’нинг Лозаннадаги бош қароргоҳида ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтди. Ҳакамлар ҳайъати ҳуқуқий асосларга эга тўлиқ қарор тайёрлашга қарор қилди — бунинг учун бир неча ҳафта вақт талаб этилади.
Тергов-суриштирувга Сенегал футбол федерациясининг финалда миллий жамоага ёзилган техник мағлубият бўйича берган апелляцияси сабаб бўлган.
Асосий вақт якунида видеотакрорни кўргач, бош ҳакам сенегалликларнинг голини бекор қилиб, уларнинг дарвозаси томон пенальти белгилаганди. Бош мураббий Пап Тьяв норозилик белгиси сифатида жамоани майдондан олиб чиқиб кетди, бироқ 15 дақиқа ўтиб сенегалликлар майдонга қайтишди ва 11 метрлик зарбани қайтаришга муваффақ бўлишди. Қўшимча бўлимларда эса Пап Гейе ғалаба тўпини киритган эди.



