UZ

Сўнгги янгиликлар

12:37"Ливерпул" ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Трансфернинг асосий шарти маълум  3 11:51"Интер" "Реал" дарвозабонини ўз сафига қўшиб олиши мумкин  0 11:22Лондон клуби “Ювентус" юлдузини нишонга олди  0 10:57"Шўртан" футболчисига Қувайт ва Сербиядан қизиқиш бор  2 10:34ЎзПФЛ "йил футболчиси" учун номзодларни 5 тагача қисқартирди  10 10:10Месси жаҳон рекордини янгилади  23 09:43Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 09:18Сўнгги турларда Алиқуловни захирага "михлаб" қўйган мураббий истеъфога чиқди  0 09:15Виталий Левченко: "Танқид ва босимларни енгиб чемпион бўлдим"  7 08:52Нури Шаҳин: "Биз Аббосни жуда узоқ кутдик"  5 08:24"Башакшехир" устози Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди  5 08:05МЛС. "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди ва финалга йўл олди  5 07:37Бугун жорий мавсум Суперлига баҳсларига якун ясалади  0 03:19Эрон Про лигаси. "Трактор" ўз уйида ғалабага эришди, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 03:10А Серия. "Ювентус" "Кальяри"ни, "Милан" "Лацио"ни мағлуб этди  2

Эквадор ТЖда сохта ҳужжат билан ўйнаётган футболчи аниқланди. CAS уларга жазо тайинлади Янгиликлар

Эквадор ТЖда сохта ҳужжат билан ўйнаётган футболчи аниқланди. CAS уларга жазо тайинлади

Май ойида Чили футбол федерацияси ФИФАдан Эквадор терма жамоасини ЖЧ-2022'дан четлатишни талаб қилганди.

Бунга эквадорликлар сафида қалбаки паспорт билан ўйнаётган футболчи Байрон Кастильо сабаб қилиб кўрсатилган ва у аслида Колумбия фуқароси эканлиги маълум бўлган. ФИФА Кастильога нисбатан иш очган, аммо 10 июнда тартиб-интизом қўмитаси Эквадор фойдасига қарор чиқарган. Бироқ, CAS (Спорт арбитраж суди)га ФИФА қарори устидан бу сафар Пери футбол федерацияси аппеляция берган.

Ташкилот ишни ўрганиб чиқди ва Кастильо Эквадор ТЖда ўйнаш ҳуқуқига эгалигини кўрсатди, аммо ҳужжатларни сохталаштиргани учун мамлакат термасини ЖЧ-2026 саралашида уч очкодан маҳрум этиш борасида қарор чиқарди. Бундан ташқари, суд Эквадор Федерациясини 100 минг Швейцария франки (тахминан 101,58 доллар) миқдорида жаримага тортди.

Эслатиб ўтамиз, Эквадор ЖЧ-2022 саралашида ўз минтақасида 4-ўринни эгаллади. 5-ўринни олган Перу плей-оффда Австралиядан ўта олмади. Чили эса кутилмаганда 7-поғонада қолиб кетди.

23 ёшли фульбек Байрон Кастильо Эквадорнинг “Барселона” (Гуаякиль) жамоаси аъзоси ҳисобланади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика