
Унда Марказий Осиё футбол ассоциацияси вакиллари Ўзбекистон, Тожикистон, Эрон, Қирғизистон, Туркманистон ва Афғонистон иштирок этади. Мусобақага Россия меҳмон сифатида таклиф қилиниши айтилди.
Олган маълумотларимига кўра, CAFA Кубогининг саккизинчи иштирокчиси Таиланд терма жамоаси бўлиши мумкин. Ушбу мамлакат футбол федерациясига турнирда иштирок этиш учун таклифнома юборилган.
Турнир 12-20 июнь кунлари Тошкент ва Бишкекда ўтказилиши кутилмоқда. Жамоалар икки гуруҳга бўлинади ва уларнинг ғолиблари финалда тўқнаш келишади.