UZ

Сўнгги янгиликлар

01:10Онаси футболчи бўлган, жинсий зўравонлик сабабли қамалган, муҳтожларни қўллайдиган "Динамо"нинг янги легионери билан танишамиз  0 00:47"Орзуим — "Реал"ни бошқариш". Эрик Шель Мадрид тарихига кирмоқчи  4 00:15Назорат баҳси. "Сурхон" - "Шинник" 0:2  0 00:00Элит ОЧЛ. Бугунги барча ўйинларда дуранг қайд этилди  0 23:39"Майдондаги ягона нопрофессионал — ҳакам!" Спаллетти "Лацио" билан ўйиндан сўнг портлади  0 23:16Карвахаль ва Арбелоа ўртасида зиддият борми?  0 22:41Роналду машғулотларга қайтди! У Туркманистонга учадими?  8 22:30Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда ўзимизни кўрсата олмадик"  15 22:10Салоҳ учун космик маош! Саудияликлар "Миср қиролини" Роналдунинг ўрнига тайёрламоқда  6 21:45"Барселона" мавсум сўнгигача қарзларидан қутула оладими?  10 21:36"Қўқон-1912" Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  2 20:50Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат  12 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди  81 20:24Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 - Хитой U-20 1:1  0 19:57ОКМК Қозоғистон жамоасини мағлубиятга учратди  0

“CAFA U-17 Championship 2025” бошланмоқда Янгиликлар

“CAFA U-17 Championship 2025” бошланмоқда

Бугун Ўрта Осиё мамлакатлари ўртасидаги CAFA U17 мусобақаси старт олади.

Мусобақада Сергей Чигодаев бошчилигидаги Ўзбекистон U16 терма жамоаси иштирок этмоқда. Куни кеча қуръа ташлаш маросими ўтказилди ва иштирокчилар уч нафардан икки гуруҳга бўлинишди. Ўсмирларимиз "А" гуруҳида Қирғиз Республикаси ва Эронлик тенгқурлари билан плей-офф босқичи йўлланмаси учун кураш олиб боришади.



Ўтган йилги мусобақа

Хабарингиз бор, CAFA мусобақалари бир неча йиллардан буён Тожикистон пойтахти Душанбеда ўтказилиб келаётган эди, аммо жорий йилги мусобақа юртимизда ўтказилмоқда. 2024 йилги турнирда ўсмирларимиз Туркманистон ва Эрон терма жамоаларини бир хил 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, финалга йўл олишган эди. Финалда баҳсида эса Афғонистонлик ўсмирлар терма жамоамизни 0:1 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритишган эди.



Бош мураббий қандай фикрда?

Ўсмирлар терма жамоамиз бош мураббийи кечаги матбуот анжуманида мусобақа стартидан аввалги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мусобақада қатнашадиган терма жамоаларни бу ерда кўриб турганимиздан хурсандмиз. CAFA турнири Осиё Кубогига тайёргарлик жараёнида муҳим аҳамият касб этади. Бу нафақат биз балки қолган жамоалар учун ҳам фойдали мусобақа бўлиши табиий. Олдинда бизни қизиқарли ва муросасиз ўйинлар кутмоқда. Ҳамма жамоаларга омад тилаб қоламан",- дейди Сергей Чигодаев.


Таркиб 

Бош мураббий томонидан йиғинга жалб этилган футболчиларнинг рўйхати билан танишинг:

Дарвозабонлар: Олим Шомуратов ("Пахтакор"), Денис Журавлев ("Пахтакор"), Платон Дольский ("Локомотив").

Ҳимоячилар: Абубакир Раҳимов ("Одил Аҳмедов ФА"), Даврон Толқинов ("Оқ-тепа"), Асадбек Абдуалиев ("Пахтакор"), Суннат Ибрагимов ("Пахтакор"), Миржамол Анваров ("Одил Аҳмедов ФА"), Афзал Жумабоев ("Бунёдкор"), Нурмуҳаммад Ўктамов ("Пахтакор"), Муҳаммадазиз Рўзибоев ("Бунёдкор").

Ярим ҳимоячилар: Согинч Марупов ("Наманган ФА"), Амирхон Эркинов ("Одил Аҳмедов ФА"), Фарруҳ Ҳайитмуродов ("Пахтакор"), Ислом Равшанов ("Пахтакор"), Ҳумоюн Синдаров ("Одил Аҳмедов ФА"), Миркомил Муродов ("Бунёдкор"), Ҳусан Отабеков ("Локомотив"), Жаҳонгирмирзо Ўктамбоев ("Бунёдкор"), Одилхон Орифхонов ("Одил Аҳмедов ФА").

Ҳужумчилар: Билол Қурбонов ("Пахтакор"), Суҳроб Садиржонов ("Пахтакор"), Аҳрорбек Равшанбеков ("Андижон ФА"), Лазиз Абдураимов ("Зомин"), Рустам Алиев ("Сурхон").



Чемпионлар издоши

Апрель ойида U17 Осиё чемпионати Саудия Арабистонида ўтказилган эди ва якунда терма жамоамиз олтин медалларни қўлга киритган эди. Исломбек Исмоилов жамоасининг издошлари CAFA мусобақасида иштирок этадиган таркиб бўлади. Улар кейинги йили  U17 Осиё чемпионатида иштирок этишади. Шунингдек, айнан ушбу авлод 2032 йилги Олимпия ўйинлари саралашида иштирок этадиган таркиб ҳисобланади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика