UZ

Сўнгги янгиликлар

11:50Расман: Муҳаммад Қудус – "Тоттенхэм" футболчиси  0 11:30"Қўқон-1912"нинг икки футболчиси жамоадан кетди  2 11:02Адвокат Кюрасао терма жамоасини камида 2025 йил охиригача бошқаришда давом этади  4 10:30Марк Андре тер-Штеген келажаги борасида бир қарорга келди  10 09:52“Арсенал“ “Челси“ футболчисини 60 миллион еврога сотиб олади (Романо)  4 09:23Россиялик ҳужумчи иккинчи даврани Ўзбекистонда ўтказиши мумкин  8 08:55Here we go! “Реал“ яна бир футболчи билан келишувга эришди  27 08:26“Насаф“нинг яна бир етакчиси легионерга айланиши мумкин  6 07:57“Пахтакор“ ҳужумчиси иккинчи даврани “Динамо“да ўтказади  2 07:34Элдор Шомуродов хайрлашув хатини ёзди  12 01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  16 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  5 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3

CAFA U-15 Boys Tournament: Афғонистонга ютқазган Ўзбекистон ўсмирлари термаси кумуш медалларга сазовор бўлди Янгиликлар

CAFA U-15 Boys Tournament: Афғонистонга ютқазган Ўзбекистон ўсмирлари термаси кумуш медалларга сазовор бўлди

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Марказий Осиё футбол ассоциациясининг CAFA U-15 Boys Tournament халқаро турнири ўз якунига етди.

Мусобақанинг сўнгги кунидан ўрин олган ўйинлардан бирида мезбон Тожикистон ўсмирлар термаси Туркманистон U-15 футболчилари билан куч синашиб, 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Турнир ғолиблиги учун кечган баҳсда эса Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар термаси афғонистонлик тенгдошларига қарши беллашди. Голларга бой ўтган ўйинда Афғонистон ўсмирлар терма жамоаси 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, ўзаро ўйинлар натижасига кўра CAFA U-15 Boys Tournament ғолибига  айланди.



Ўзбекистонлик футболчилар кумуш медалларга сазовор бўлди.





Қайд этиш жоиз, ўзбекистонлик футболчи Бўронбек Мирзасалимов мусобақа давомида рақиблар дарвозасига жами 5 та гол киритиб, турнир тўпурарига айланди.



Тожикистондаги мусобақада Ўзбекистон ўсмирлар термасининг иккинчи жамоаси қатнашганини алоҳида қайд этиш жоиз. Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-15 асосий терма жамоаси 13–17 июнь кунлари Хитойдаги халқаро мусобақада иштирок этиши туфайли мамлакат ўсмирлар термасининг иккинчи жамоаси ташкил қилинди.

CAFA U-15 Boys Tournament халқаро турнирида ўзини яхши томондан кўрсата олган, ишончли ўйин намойиш қилган футболчилар Дилшод Нуралиев томонидан Ўзбекистон ўсмирлар термасининг асосий жамоасига таклиф қилиниши мумкин.

CAFA U-15 Boys Tournament
Тожикистон, Душанбе
8 июль, шанба

Ўзбекистон U-15 – Афғонистон U-15 — 2:3

Голлар
: Самир Самандари, 6 (1:0). Ҳусаин Норчаев, 39 (1:1). Аҳмад Тамим Мирзода, 48 (2:1). Сайес Афҳар Ҳусайни, 78 (3:1). Алибек Давронов, 83 (3:2).

Огоҳлантиришлар: Аҳмад Тамим Мирзода (49), Фардин Насери (90+4), Муҳаммад Шарифи Аминзода (90+5)

Ўзбекистон U-15: Сарвар Йўлдошев (Анвар Назиров, 78), Фозилжон Пиримқулов (Жасурбек Қаҳҳоров, 63), Абдумутал Ражаббоев, Бектемир Абдуманнонов (Абдувоҳид Ғаниев, 80), Султонбек Некбоев, Жавоҳир Абдуалимов, Диёр Холматов (Абдужаббор Зуҳриддинов, 75), Бўронбек Мирзасалимов (Саидумархон Содиқов, 58), Даврон Алибеков, Икром Эркинов, Ҳусаин Норчаев.

Афғонистон U-15: Муҳаммад Шарифи Аминзода, Муҳаммад Амин Низоми, Абдулмунир Ҳазрати, Сажалд Али Ҳалили, Ғулом Яхё Хедри, Самир Самандари, Шерзод Файзуддин, Муҳаммад Харун Носири (Раҳим Ҳусайни, 90+2), Али Зоҳиди, Аҳмад Тамим Мирзода (Сайес Афҳар Ҳусайни, 61), Фардин Насери. 

Жамоа

Ў

Ғ

Д

М

Т/Н

О

1

Афғонистон

4

3

0

1

9-5

9

2

ЎЗБЕКИСТОН

4

3

0

1

12-7

9

3

Туркманистон

4

2

0

2

7-9

6

4

Қирғизистон

4

1

0

3

4-8

3

5

Тожикистон

4

1

0

3

5-8

3


Рейтинг: -26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика