UZ

Сўнгги янгиликлар

18:28Френки де Йонгга АПЛдан харидор чиқяпти  2 18:02"Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2025". 1-тур якунланди  0 17:43"Челси" ёзги трансфер ойнаси учун асосий мақсадларини аниқлаб олди  3 17:10"Реал" афсоналаридан бири футбол билан хайрлашди  4 16:53Расмий хабар: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди  9 16:49Назорат учрашуви. "Сурхон" Россия клубини мағлуб этди  5 16:25Ўзбекистон ёшлари Хитой клубини мағлуб этди  6 15:59Ана бўлмасам! Кейн "Тоттенхэм"га қайтадими?!  2 15:30"Мен майдонда гапираман, бу ўзимни ҳимоя қила оладиган ягона жой"  3 15:00Дарвозадан дарвозага гол урган, Милитао ва Бруну билан бир сафда турган ҳамда интервьюси туфайли хижолатда қолган "Пахтакор"нинг янги посбони билан яқиндан танишамиз  1 14:38Бобир Абдихолиқов "Насаф"ни тарк этди!  17 14:18Суперлига-2025. Дастлабки иккита тур саналари маълум қилинди  6 14:05Слот ёзда Салоҳ, Трент Александер-Арнольд ва ван Дейк жамоадан кетиши ҳақида гапирди  1 13:48Тимур Кападзе мураббийлар штабида кимлар ишлаши маълум  8 13:30Анвар Ҳожимирзаев Кападзедан хафа бўлдими?  12

"CA"да ТВ лойиҳа - “12 ОЙ, 12 ВИЛОЯТ” Янгиликлар

"CA"да ТВ лойиҳа - “12 ОЙ, 12 ВИЛОЯТ”

Янги лойиҳага асосан “СА”да вилоят футболининг тарғиботи амалга оширилади.
Унда 12та вилоятга ҳар ойда бир маротаба ташриф буюрилади. Лойиҳа январь ойида Қашқадарёда старт олади ва декабрда Тошкентда тугатилади. Олий лиганинг тақвим кунлари чиқишига қараб, қолган вилоятларга борадиган кунларимизни маълум қиламиз. Шуниси аниқ-ки, иккинчи сафаримиз Жиззахда бўлиб ўтади.

3 кун, 2 сутка давомида вилотяда тасвирга олиш жараёни бўлиб ўтади.

Режа:
1. Вилоятнинг фахрий футболчисининг уйига меҳмон.
2. Вилоят футбол федерациясига бўлган эътибор ва у ердаги шароитлар ўрганиш.
3. Вилоят жамоалари билан яқиндан танишилинади (база, тарих, стадион, бош мураббий, сардор, фан клуб раҳбари ...)
4. Вилоятдаги энг кўзга кўринган вундиркинд ҳақида лавҳа тайёрланади. Масалан, "Насаф" академияси ва мураббийлардан сўраб, у ердаги энг зўр футболчи ҳақида ролик қилинади...
5. "Насаф", "Шўртан" ва "Машъал" жамоаларининг фахрий ва бугунги кундаги мураббийлари билан суҳбат.

Январни Қашқадарёда бошлашдан мақсад, у ерда инфраструктура жойида ва ишни бошлаб олиш учун яхши имкониятга эга эканлимиз бўлди.

Дастур давомида 2003 йил автофалокатга учраб юра олмайдиган бўлиб қолган Камолиддин Кенжаевнинг уйига бориш режалаштирилган. Шу билан бирга Қашқадарё футболининг ватани бўлган Косон шаҳрида алоҳида тасвирга олиш ишлари олиб борилади. Бу ерда вилоятнинг энг ёши катта фахрийларидан бири бўлган Шамил ака Жумаев хонадонига ташриф буюрамиз. Ундан ташқари жамоа мухлислари билан ҳам кўришамиз, уларни тасвирга оламиз.

Агар биз борадиган ҳудудларда ўзининг ажобтовур футбол коллекцияси билан "СA" ҳайратга солиши мумукин бўлган ишқибоз бўлса, биз билан боғланинг. ТВ лойиҳамиздан Сизга ҳам жой ажратамиз.

2014 йил бошланди, "CA"дан "дода" лойиҳаларни кутинг!

Агар Сизда мазкур лойиҳага қизиқиш бўлиб, унда ўз махсулотингизни реклама қилишни мақсад қилган бўлсангиз, марҳамат, +99894 6394999 рақамига қўнғироқ қилинг!
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика