UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  0 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  0 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  3 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  1 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  6 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  7 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  64 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  3 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  8 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0

"CA" Қаршида: Марказий ўйинга тайёргарлик авжида! Янгиликлар

"CA" Қаршида: Марказий ўйинга тайёргарлик авжида!

Теглар :  НасафПахтакорCA
Бугун эрта тонгда сайтимиз ижодкорлари билан Қарши шаҳри томон йўлга чиқдик.

Ижодий гуруҳ билан тушга яқин Қаршига келиб, дастлаб "Марказий" стадионда "Насаф"нинг ўйин олди машғулотини кузатишга муваффақ бўлдик.

Сўнгра эса "Насаф" клуби қароргоҳи томон отландик. Клуб базасидан видео ва фотолавҳа уюштириб, "Насаф" - "Пахтакор" ёшлари ўртасидаги баҳсни томоша қилгани "Спутник"даги "Насаф" ёшлари истиқомат қиладиган базага йўл олдик. У ердан ҳам ўйиндан ташқари қизиқарли фото ва видео репортаж уюштирдик.

Тез кунларда "Насаф" профессионал клуби қароргоҳи, "Насаф" академияси, қайта реконструкция қилинган "Марказий" стадион ва ёшлар жамоаси истиқомат қиладиган базадан тайёрлаган репортажимизни "YouTUBE"даги расмий каналимиз ва сайтимиз орқали томоша қиласиз.

Қизғин ва муросасиз ўтган ўринбосарлар баҳсида ёш "шерлар" мезбонларни мағлубиятга учратишди ва чемпионлик учун навбатдаги қадамни ташлашди.

Ўринбосарлар учрашувидан кейин эса яна "Марказий" стадионга қайтдик ва бу ерда энди Шота Арвеладзе қўл остидаги "Пахтакор" ўйин олдидан ўзининг расмий машғулотини кузатдик.

Шуни қайд этиш керакки, ҳар иккала жамоа аъзолари эртанги ўта муҳим ўйинга аъло кайфият билан тайёрланишмоқда.
"Насаф"да ҳам, "Пахтакор"да ҳам ўйин олдидан ҳеч қандай йўқотишлар йўқ.

"Аждарлар" ва "шерлар" учун ҳаёт-мамот жангига айланадиган ушбу тўқнашувда ҳозирча аниқ фаворит номини айтиш мушкул.
Ўйин бобида "Насаф" устундек кўринаётган бўлсада, "Пахтакор" ўзининг мавсумдаги охирги ва ҳал қилувчи финал учрашувида ёрқин футбол кўрсатишига тўғри келади.

Шуниси аниқки, бизни даҳшатли ва шиддатли футбол спектакли кутмоқда.

Эртанги ўйин атрофидаги муҳит ҳақида гапирадиган бўлсак, Қаршида ушбу беллашувга бўлган қизиқиш жуда юқори даражада.

Олинган маълумотларга кўра, учрашувга чиқарилган чипталарнинг 15 мингдан зиёди сотиб бўлинган.
Марказий секторлар чипталари сотувининг бозори чаққон.

Эртага "Марказий" стадионда аншлаг бўлиши кутилмоқда.

Қарши шаҳридан махсус
Шаҳбоз Беғамов, Толибжон Қосимов, Зоир Турсунбоев

Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика